Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№11, 12.03.2015

ОБОД ЖОЙДА - БАРАКА БЎЛАДИ

Ўлкамизга янгиланиш мавсуми, барчамиз интиқиб кутган баҳор фасли кириб келди. Атрофга баҳор қуёшининг илиқ тафти таралиши билан юртимизнинг барча жойларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Қадим-қадимдан шаклланган халқимизнинг ўзига хос қадрияти бўлмиш ҳашар, чор-атрофни, кўча ва гузарларни, ҳар бир хонадонни тозалашдай ҳайрли ишлар қизғин паллага кирди. Дарҳақиқат, кексаларимиз бу хусусда "Ҳар ким ўз уйи атрофини тоза тутса, бутун шаҳар покиза бўлади", деб бежиз таъкидлашмаган. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир ҳудуд инсонлар томонидан тоза ва озода сақланса, дарахтларга шакл берилиб, уларнинг ости оқланса, чиройли гуллар экилиб, саранжом саришта тутилса, шунингдек, бўш жойларга мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилса, шубҳасиз, ҳар бир ҳудудимиз обод ва гўзал масканга айланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам "Ҳовли ва уй-жойларингизни озода тутинглар", "Поклик имондандир", дея биз - бандаларни покликка чақирганлар. Қолаверса, поклик, озодалик бор жойга Аллоҳнинг баракаси ёғилади. Шу боис ҳам нафақат, ҳовли- жойларимизни балки, кўчаларимизни, иш жойларимизни ҳам тоза ва озода сақлашимиз керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримада шундай марҳамат қилади: "Эҳсон (яхшилик)нинг мукофоти фақат эҳсон (яхшилик)дир." (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят). Ушбу оят инсон кимгадир яхшилик қилса, унга, албатта, яхшилик қайтади ва Аллоҳ таоло унинг яхшилигига мукофоти - жаннат эканлигини ишора қилади.

Яна бир ҳадиси шарифда Оиша (р.а) онамиз ривоят қиладилар: "Набий (с.а.в): "Пок бўлинглар, зеро, Ислом пок диндир ва фақат пок кишилар жаннатга кирур", дея марҳамат қилганлар.

Бутун жаҳонга ўз таълимоти билан маълум ва машҳур бўлган аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари кечалари туриб, ўтган кетганга ҳалал берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлар эканлар. Мана шу эзгу ишлари сабабли ҳам Аллоҳ таоло у кишига ана шундай олий мақомларни насиб қилган.

Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қиланади: "Бир киши йўлда кетаётиб, кўзи бир тиконли шох-шаббага тушди ва: "Аллоҳга қасам, агар шуни олмасам, бирорта мусулмонга зарар беради", деб уни олиб ташлади ва Аллоҳ таоло шу иши сабаб унинг гуноҳини кечди".

Келтирилган муборак ҳадислардан маълум бўладики, Аллоҳнинг мағфирати ва марҳаматидан умидвор бўлар эканмиз, фақат одамларгагина эмас, балки, бутун мавжудотга раҳм-шафқатли бўлиб, уларга зарар келтирадиган, озор берадиган ҳаракатлардан тийилишимиз, ана шундай жиҳатларни келтириб чиқарадиган ҳолатларни олдини олишимиз, бартараф этишимиз, умримиз давомида ҳамиша покликка, яхшиликка интилишимиз, эзгу амалларни бажаришимиз лозимдир. Шу билан бирга, ҳар бир инсоннинг қалби пок бўлиши, юрган, турган йўлини, жойини покиза сақламоғи даркор. Покизалик ва озодалик қалбларга нур улашиб, инсон руҳиятини кўтаради, унинг соғлом бўлишни таъминлайди. Энг асосийси, инсонни имон-эътиқодли бўлиб яшашга ундайди.

Демак, шу кунларда барчаларимиз кўчат ўтказиб, юртни обод қилиш ишига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Аллоҳ таоло ҳар биримизнинг йўлимизни ёруғ қилсин, яхши ниятлар билан эзгу ва ҳайрли ишлар қиладиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

Юртимиз тинч, унинг ҳар бир гўшаси обод масканга айлансин.

Абдуҳалим ҲАМРОҚУЛОВ, Андижон шаҳридаги "Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.

Раҳмиддин ҲАМДАМОВ,Андижон шаҳридаги "Эски-Гумбаз" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди