Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№12, 19.03.2015

НАВРЎЗ - ЯНГИ КУН ДЕМАКДИР

Янгиланиш фасли баҳор келиши билан табиат уйғона бошлайди. Далаларда ишлар бошланади. Шаҳар ва қишлоқларда ҳашарлар ўтказилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

Баҳор айёмида олам, табиат ўзгача тус олади. Унинг соф ва мусаффо ҳавосидан тўйиб баҳра оламиз. Қушларнинг майин сайрашини, боғларда дарахтлар ва ранг-баранг гулларнинг очилишини кўриб, баҳри дилимиз очилади. Шунда борлиқнинг гўзаллигига таҳсин ўқиймиз. Беихтиёр қалбимизда она тибатга, юртга бўлган меҳримиз янада жўш уради.

Маълумки, халқимизнинг миллий қадрият, урф-одатларига бой байрамлари жуда кўп. Тинчлик ва ҳотиржамлик элчиси бўлган Наврўз байрами ҳам ана шундай гўзал байрамлардан биридир. Ушбу байрам нафақат юртимизда, балки бутун шарқ халқларида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинади. Наврўз байрами кун ва туннинг тенглашуви, яшариш, янгиланиш куни ҳисобланади.

"Нав" - "янги", "рўз" - "кун" маъноларини билдириб, яъни, "янги кун" деб айтилгани бежиз эмас. Наврўз, аввало, табиатнинг жонланиши, оламнинг янгиланиши демакдир. Айниқса, бобо ва момоларимиз Нав-рўзни интиқиб кутишади. Ҳар бир жойда миллий урф-одатларимизга кўра, байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Аёл ва қизлар тўпланишиб, қошларига ўсма қўйишади, сочпопуклар тайёрлаб сочларига тақишади, гулбазм, мушоира каби анжуманлар ўтказишади. Алп йигитларимиз кураш, кўпкари каби миллий ўйинларда баҳс бойлашадилар. Онахонларимиз кўклам таомларини, сумалак ва халимларни пишириб қариндош-уруғларга улашадилар. Хуллас, Наврўз куни ҳамманинг юзида кулгу, барча ташвишлар, гина-қудратлар унутилади.

Наврўз байрамининг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири, кекса отахон-онахонларимизга - ҳурмат эҳтиром кўрсатилади, якка-ёлғиз яшовчилар, ёши улуғлар ҳолидан хабар олиниб, имкон қадар уларга ёрдам кўрсатилади. Бу халқимизга хос анъаналардир.

Аллоҳ таоло ҳар бир юртдошимизни ана шундай анъаналарга таяниб яшашликни, юртимизни тинч ва обод бўлишлигини насиб этсин. Осмонимиз ҳамиша мусаффо, ҳар бир кунимиз Наврўз байрамидек ўтсин.

Ойбек РАҲИМОВ,

Андижон туманидаги

"Қорабош ота" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди