Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№26, 26.03.2015

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ - КАТТА МАСЪУЛИЯТ

Фарзанд - инсоннинг қалб мевасидир. Хонадонда фарзанд дунёга келиши ота-онанинг бахти, саодатидир. Чунки фарзанд туфайли оилада узилмас, мустаҳкам ришта пайдо бўлади. Фарзанд улғая бошлаганда, у билан ота-онанинг умид ва орзулари ҳам кенг қанот ёзади. Ваҳоланки, ҳар бир ота-она келажакда ўз дилбандларининг етук ва баркамол инсон бўлиб улғайишини истайди.

Қолаверса, юртимизда соғлом авлодни тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки, фарзандларимиз ҳаётимиз давомчилари, юртимиз келажагининг эгаларидир. Шубҳасиз, ҳар бир давлат тараққий этиши учун биринчи навбатда ёш авлод тарбиясига эътибор қаратади. Шунингдек, ёшларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг билим савияси ва салоҳиятини юксалтириш ҳам муҳим омил саналади.

Муқаддас динимизда ҳам бола ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва тарбияси масалаларига кенг ўрин берилган. Ота-она Аллоҳ берган фарзандига чиройли исм қўйиши, уни соғлом, одоб-аҳлоқли қилиб тарбиялаши зарурлиги айтилади.

Оила, фарзанд ҳақидаги тушунчалар халқимиз учун ниҳоятда муқаддас ҳисобланади. Дарҳақиқат, дунёга келган гўдакнинг ҳаёт, ота-она, борлиқ, табиат, тарбия, она-юрт ҳақидаги илк тасаввурлари, энг аввало, оилада шаклланади. Ҳар бир ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчлари жуда кўп. Юқорида таъкидланганидек, фарзандга чиройли исм қўйиш, яхши хулқли ва соғлом қилиб тарбиялаш, илм-ҳунарли қилиш йигит киши бўлса, уйлантириш, қиз бўлса турмушга узатиш уларнинг энг асосийлари саналади. Бу хусусда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Ота-онанинг устидаги фарзанднинг ҳаққи учтадир: туғилган вақтда чиройли исм қўйиш, озгина улғайганда илм, ҳунар ўргатиш, вояга етганда уйлаш ёки муносибига узатиш", деб марҳамат қилганлар. Шариатда агар эътиборсизлик билан фарзандга чиройли исм қўйилмаса, охиратда фарзанд ўз ҳаққининг поймол бўлганлиги учун ота-онага даъвогар бўлишлиги айтилади.

Бола тарбияси жуда мураккаб жараён. Ҳар бир бола ота-она назоратида бўлмоғи зарурдир. Шу билан бирга, фарзандлар қалбида, онг-шуурида ўз миллати, халқи, она-Ватанига меҳр-муҳаббат туй-ғуларини сингдириб тарбиялашлари ҳамда улар олдидаги масъулияти, бурчи ва вазифаларини ҳам уқтириб боришлари лозим.

Соғлом фарзанд дунёга келишида, албатта, ота-онанинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати, оиладаги маънан ва жисмонан соғлом муҳит жуда катта аҳамиятга эга. Комил, ақли-расо фарзанд тарбиясида онанинг ўрни беқиёсдир. Фарзандга энг нозик ва гўзал туйғулар она сути орқали ўтади. Солиҳа, маърифатли она тарбиясини олган фарзанд ота-онасининг, Ватанининг қадрига етадиган комил фарзанд бўлиб улғайишига асло шубҳа йўқ.

Ўсиб келаётган ёшларимизни, айниқса, диний-экстремизм, ақидапарастлик, миссионерлик, сохта-тариқатчилик таъсирига тушиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш каби иллатлардан асрашимиз керак. Фарзандларимиз ҳеч қачон эътиборсиз қолмаслиги лозим. Уларни кўпроқ билим олишига, ҳунарли бўлишига, бадиий китобларни мутолаа қилишга йўналтирсак, ўзимиз истагандай тарбиялашга эриша оламиз. Шундагина фарзандларимиз кўнгилларимизни шод қиладиган амалларни бажарадиган кишилар бўлиб улғаядилар.

Шунинг учун ҳам фарзандларимизни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлайлик, меҳр, чиройли тарбия берайлик. Келажакда улар шунга яраша жавоб қайтарадилар.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч қилсин, солиҳ ва солиҳа, юксак одоб-аҳлоқли фарзандлар тарбиялайдиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Зуҳриддин МУСОЖОНОВ,Андижон шаҳридаги "Қорақўрғон" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди