Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№26, 26.03.2015

ҚЎШНИ ДЕБ КИМГА АЙТИЛАДИ?

ЁХУД ҚЎШНИЛАРНИНГ МАРТАБАЛАРИ ҲАҚИДА

Қўшничилик деганда, одамлар орасида бир-бирига ёнма-ён кўрилган уй-жой ёки ҳовлида истиқомат қилиш тушунилади. Лекин усулул-фиқҳ илмидаги "шаръий ҳукмларда лафзнинг умумийлиги эътиборлидир" қоидасига кўра, қўшничилик ишхона, дўкон, бозор, масжид, йўл, сафар ва ҳоказоларда ҳамроҳ бўлган кишиларни ҳам ўз ичига олади. Борингки, қандай ҳолатда бўлишидан катъи назар, бирор сабаб туфайли кишига яқин, ёндош бўлган ҳар қандай башар вакили қўшни саналади.

Қўшничилик муносабатларига ажратилган улуғ имтиёз фақат Исломга хос бўлиб, бошқа дин ва таълимотларда бундай имтиёз мавжуд эмас. Қўшничилик тушунчасига кенг маънода қарайдиган бўлсак, шаҳару қишлоқлар, ёнма-ён, чегарадош давлатлар ҳам бир-бирига қўшни ҳисобланади.

Асосан, хонадони бир-бирига туташ ва бир маҳаллада яшайдиган одамларнинг мақсадлари, ҳаёт тарзлари, умуман, ҳаёт кечиришдаги яқинлик, муштараклик бўлган одамлар қалбида бир-бирларига нисбатан меҳр-оқибат, самимийлик, хайрихоҳлик юқори бўлишлиги қадим-қадимдан кузатилган жараёндир.

Исломда "жаар" яъни "қўшни" сўзига таъриф берилган китобларда "уйи уйингга туташ бўлган кишиларга қўшни деб айтилади", деб келтирилади. Албатта, девори деворига туташ ҳамда ҳовлилари ўртасини фақат биргина девор тўсиб турган хонадон аҳли бир-бирига қўшни ҳисобланиши маълум. Лекин бу қўшничиликнинг охирги чегараси эмас.

"Қўшни" деган сўз мусулмонни ҳам, ғайридинни ҳам, обидни ҳам, фосиқни ҳам, дўстни ҳам, душманни ҳам, туб аҳолидан бўлган кишини ҳам, мусофир ёки келгиндини ҳам, шунингдек, фойдали, ҳожатбарор кишини ҳам, одамларга зарар етказувчини ҳам ўз ичига олади. Демак, киши қўшнисига - унинг мақому мартабасидан, дину диёнатидан қатъи назар, оят ва ҳадисларда буюрилган эҳсон-яхшиликларни қилмоғи ва унга азият етказишдан тийилмоғи лозим экан.

Шунингдек, қўшниларнинг бир-биридан у ёки бу маънода фарқ қиладиган даража ва мартабалари ҳам мавжуд. Шунга қараб, у ёки бу қўшнининг ҳақ-ҳуқуқи ва ҳурмати юқори бўлишлиги мумкин.

Санъатбек ТУРСУНОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди