Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№26, 25.06.2015

УЛУҒ ОЙ БАРОКОТИ

Кунларнинг иссиқ бўлишига қарамай Аллоҳнинг беҳисоб савобларига мушарраф бўлиш ниятида юртдошларимиз муборак рамазон рўзасини адо этмоқдалар.

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили Рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки бу муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар: "Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас".

Яна Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур", дедилар. Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Бу марҳаматга эса, банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин. Яна рўзанинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар: "Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман, деди".

"Рўза сақловчидир. Қачон бирортаси рўза тутувчи билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бор. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай", дейдилар".

Дарҳақиқат, рўзадор мўмин атрофида барча жонга роҳат берувчи неъматлар муҳайё тургани ҳолда, Парвардигори буюргани учун куннинг ҳароратига, очлик ва чанқоқликка сабр-матонат билан чидайди. Бу билан Парвардигор розилигига эришади.

Кун бўйи рўза тутиб юрган инсон жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақтида нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Бу ҳақида Салмон ибн Омир (р.а) ривоят қилинади:

"Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир", дедилар".

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини очишдан олдин бир неча хўл хурмо билан очар эдилар. Агар хўл хурмо бўлмаса, бир неча хўплам сув ичар эдилар".

Имоми Термизийнинг ривоятида: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар", дейилган. Яна Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар: "Уч нарса Пай-ғамбарларнинг ахлоқларидандир; ифторни шошилтириш, саҳарликни кечиктириш ва мисвок ишлатиш".

Аллоҳ Таоло Рамазони шарифни барчаларимиз учун муборак қилсин ҳамда бу улуғ ойда барчаларимизнинг ибодатларимизни қабул, дуоларимизни ижобат айласин. Бу ойнинг барокотлари ҳамиша юртимизни тинч қилиб, халқимиз ҳаётини фаровон айласин.

Салимжон ШОКИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жомеъ

масжиди имоми.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди