№26, 25.06.2015 ҲАДИС
САҲИЙЛИК ҲАҚИДА
Абдуллоҳ Ибн Зубайр айтадилар: "Мен Абу Бакр Сиддиқнинг иккала қизлари - Ҳазрати Оиша ва Ҳазрати Асмодан кўра саҳийроқ хотинларни кўрмажим. Лекин буларнинг саҳовати икки хил эди. Ҳазрати Оиша эҳсон қилиш учун нарсаларни йиғиб-йиғиб борардилар-да, улар кўпайгандан кейин бир йўла ҳаммасини фақир-мискинларга улашар эдилар. Аммо Асмо эса қўлларига нима келса, эртасини кутмай, шу куннинг ўзидаёқ тарқатиб юбораверар эдилар.
МУСУЛМОН КИШИ ЎЗ БИРОДАРИНИНГ КЎЗГУСИДИР
Абу Хурайра айтадилар: "Ҳар бир мўмин банда ўз биродарининг кўзгусидир. У биродарида бир айбни кўрса, ўзида бўлган шундай айбни тузатишга ҳаракат қилиши керак".
САДАҚА ҲАҚИДА
Жобир Ибн Абдуллоҳ айтадилар: Расулуллоҳ: "Кишиларга қилинадиган ҳар бир яхшилик садақа ҳисобланади, ҳатто бир биродарингга очиқ юз билан рўбарў келишинг ва челагингдан унинг идишига (сув) солиб беришинг ҳам садақа бўлади", - дедилар.
С.ТУРСУНОВ тайёрлади.
|