Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№27, 02.07.2015

ҲАДИСЛАР

ЁЛҒОН ГАПИРМОҚ ДУРУСТ ЭМАС

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинди: "Бу киши айтдилар: "Набий муҳтарам: "Рост гапиринглар, чунки ростгўйлик яхшиликларга бошлайди ва бу яхшиликлар эса жаннатга йўллайди. Киши рост гапираверса, у Аллоҳ таоло ҳузурида жуда ростгўй деб ёзилиб қолади. Ёлғон гапиришдан ўзларингизни сақланг, чунки ёлғон гапириш ҳамма бузуқликларга олиб боради, бузуқлик эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳ ҳузурида ёлғончи бўлиб ёзилиб қолади", дедилар".

НАСАБЛАР ТЎҒРИСИДА ТАЪНА ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинди: "Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Иккита нарса бор, умматларим шу иккита нарсани тарк қилолмаяптилар. Бири ўлган киши учун овоз чиқариб йиғлаш, иккинчиси насаблар ҳақида бир-бирларига таъна қилиш", дедилар".

ТУРАР ЖОЙЛАРНИ ТУЗАТИШ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинди. У киши: "Отам ҳазрати Умар минбарга чиқиб: "Эй одамлар, турар жойларингизни тузатинглар. Уй илонлари сизларни қўрқитишдан олдин ўзингиз уларни қўрқитинг. Илонларнинг мусулмонлари сизларга кўринмайди. Қасам билан айтаманки, илонлар билан орамизда адоват пайдо бўлгандан буён биз сира ярашган эмасмиз", дедилар".

Санъатбек ТУРСУНОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди