Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№29, 16.07.2015

ИЙД РАМАЗОН МУБОРАК

Яратган Роббимизга беҳад ҳамду сано ва шукурлар бўлсинким, барчаларимиз Рамазон ойи рўзасини имкон қадар тутиб, Аллоҳ таоло ваъда қилган улкан мукофотни қабул қилиш куни бўлган Фитр ҳайити каби улкан шодиёна арафасида турибмиз.

Рамазон ойи мурувват, хайр-эҳсон, яхшилик қилиш, ўзаро иттифоқлик, дўстлик, ҳамкорлик ойи бўлгани учун ҳам юртимиз мусулмонлари ўз ҳаётларида ана шу хислат ва сифатларни татбиқ қилиб, Аллоҳнинг катта ажр-савобларига сазовор бўлишди. Расули акрам (с.а.в.) ҳайит кунининг кечасини Аллоҳдан катта мукофот олиш вақти, деб атаганлар. Кечагина барча мўмин-мусулмонлар емак ва ичмакдан ўзларини тийиб, фақат тоат ва ибодат билан маш-ғул бўлган бўлсалар, бугун Аллоҳ таолонинг неъматларидан, ажр-савобларидан баҳрамандлик, хурсандчилик ва шод-хуррамлик айёмига етишдилар. Дарҳақиқат, Ислом динида ҳайит бир-бирларига ғамхўрлик қиладиган ва хурсандчиликлар қилишга ижозат берган кундир. Юртимизда ҳам ҳайит кунлари дам олиш куни, байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси муборакларида: "Бева ва мискинга ғамхўрлик қилувчи киши Аллоҳ таоло йўлида саъй-ҳаракат қилувчи ёки кечалари тоат-ибодат қилиб, кундузлари рўза тутувчи киши кабидир", - дедилар. Азизлар, ушбу ҳадиси шариф мазмунига кенгроқ фикр юритиб қарасак, етимларга, бева-бечораларга, боқувчисини йўқотганларга ва ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш ва уларнинг дуоларини олиш, ҳолларидан хабар олиш нақадар катта савоб амал эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Зеро, Рамазон ҳайити кунида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этиб, табаррук отахон-онахонларга узоқ умр, имон, ёшларга рушди ҳидоят тилашади. Қариндош-уруғларини, ёру биродарларни зиёрат қиладилар, ўз яқинлари ва беморларнинг ҳолидан хабар оладилар. Бу кунда мана шундай яхши амаллар ҳар бир эзгу ниятли инсонларнинг қалб эҳтиёжига айланади. Бирор бир сабабга кўра аразлашган таниш-билишлар ҳайит кунларида бир-бирларига қучоқ очадилар, ўзаро узр сўрашадилар. Чунки кечиримли ва меҳр оқибатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Рамазон ҳайитининг арафа куни жуда фазилатли амал ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибни Масъуд (р.а) Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан ривоят қиладилар: "Мўмин бандалар Рамазон ойининг рўзасини бутун тутиб, ҳайит куни намозгоҳга йўл олганда, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Эй фаришталар, бировнинг хизматини адо этган киши хизмат ҳаққини талаб этади. Бандаларим менинг рўзамнинг хизматини адо этиб, ҳақларини олиш учун намозгоҳга бормоқдалар. Сизлар гувоҳ бўлинглар, уларни мағфират қилдим", - дейди. Шунда фаришталар: "Ё Муҳаммад (с.а.в.) умматлари, энди уйларингизга боринглар, Аллоҳ таоло гуноҳларингизни кечирди", - деб нидо қиладилар".

Анас ибни Молик (р.а.) ривоят қиладилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кимки фитр садақасини ҳайитдан илгари адо этмаса, унинг рўзаси ер билан осмон ўртасида муаллақ ҳолда қолади. Фитр садақаси берилганидан сўнг, Аллоҳ таоло унинг рўзасига иккита яшил қанот ато этади ва рўзаси парвоз қилиб, еттинчи осмонгача боради ва аршдаги қандилга қўниб, ўз эгасига розилигини изҳор этади" - деб марҳамат қилдилар.

Ривоят қиладиларки: "Ҳазрати Усмон ибни Аффон (р.а.) бир маротаба Фитр садақасини ҳайитдан олдин беришни унутиб қўйган эканлар. Ҳайит намозидан сўнг эсларига тушиб, Фитр садақасининг ўрнига бир қул озод қилдилар, сўнг Пай-ғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бориб: "Ё Расулуллоҳ, фитр садақасини ҳайитдан олдин беришини унутган эканман. Фитр садақасининг ўрнига бир қул озод қилдим", - дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ё Усмон, юзта қулни озод этганнинг савоби фитр садақасини ҳайитдан илгари берганликнинг савобига тенг бўлмайди", - деб марҳамат қилдилар. Демак, фитр садақасини ўз эгаларига ўз вақтида беришлик жуда фазилатли амал ҳисобланади.

"Фитр садақасини ҳайитдан олдин адо этганга Аллоҳ таоло ўнта яхшилик ато қилади: 1. Уни гуноҳлардан пок этади. 2. Дўзах оташидан сақлайди. 3. Тутган рўзасини қабул қилади. 4. Ана шу бандасига Беҳиштни вожиб қилади. 5. Қабрдан соғ-саломат турғизади. 6. Ана шу йилда қилган яхши амалларини қабул қилади. 7. У бандасига шафоъатул Мустафони вожиб қилади. 8. Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтказади. 9. Мезон тарозусида унинг савобларини оғир қилади. 10. Унинг исмини бадбахтлар, бахтсизлар қаторидан чиқариб ташлайди", - деб марҳамат қилдилар.

Ватанимиз истиқболи порлоқ, юртимиз тинчлиги ва осо-йишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Яна бир бор Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги

"Оқгўр" жомеъ

масжиди имоми.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ал-Бухорий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди