Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№31, 30.07.2015

САВДОДА ҲАЛОЛЛИК ЗАРУР

Ислом дини инсонларни ўзаро муносабатларда ҳамиша адолатли, инсофли, ҳалол бўлишини талаб қилади ва мусулмонларни шунга даъват этади. Мол-дунё ҳаёт давом этишида бир восита бўлиб хизмат қилади, холос.

Унга ҳалол йўл билан эришиш ислом динининг асосий таълимотларидандир.

Ислом дини тадбиркорлик ва савдогарлик ишлари билан шуғулланувчи инсонларни ҳалолликка чорлаш билан бирга бировни алдаш, савдо битими шартномаларини сохталаштириш ҳамда ўзганинг ҳаққига ҳиёнат қилишдек ишлардан қайтаради.

Исломда тижорат соҳаси энг ҳалол касблардан бири эканлиги айтилади. Қолаверса, Қуръони каримда ҳам бу ҳақда айтиб ўтилган. Ислом шариати инсонларни ҳамиша ўлчов ва тарозида инсоф билан иш тутишга, ўзгалар ҳаққига ҳиёнат қилмасликка буюради. Қуръонда: "Эй, инсонлар! (муомалада) вазнда адолат ўрнатингиз ва тарозида зиёнкорлик қилмангиз" (Роҳман сураси, 9-оят) дейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам тижорат билан шуғулланганлар. Ҳалол тижорат ва савдо инсоний муносабатларнинг энг самарали ва яхшиси, охират неъматларига эришиш воситаси. Аллоҳ таоло ҳузурида банда даражасини юқорига кўтарувчи амаллардандир.

Айни кунда бозор ва дўконларимизда савдо қилаётган савдогарлар харидор ҳаққидан уриб қолиш, ўлчовидан маълум миқдорда камайтириш гуноҳ эканини, ундай кимсаларга қиёматда оғир жазо бўлишини яхши билиб олишлари лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: "Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи кимсаларнинг ҳолига вой!" ("Мутоффифийн" сураси, 1-оят).

Савдода ҳалол бўлиш учун молга ортиқча нарх қўйиб, катта фойда олинмаслиги, молнинг тури, сифати, ишлаб чиқарилган жойи ва ҳаражатлари ҳақида ёлғон аралаштирмай, сотишда ҳам, сотиб олишда ҳам қаттиқлик қилмай, молнинг нархини камайтириб бериш, савдода рост бўлса ҳам қасам ичмаслик лозим. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в)дан Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилган ҳадисда "Қасам молнинг бозорини чаққон қилади. Аммо баракасини кетказади", деганлар.

Юқоридаги оятлар ва ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб, айниқса, савдода тўғри ва ҳалол бўлиш, бирор касб-ҳунар ёки тадбиркорлик, ўзига инъом этилган ақл-фаросат, зеҳн-идрок, ихлос ва эътиқод билан ҳалол меҳнат орқали оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш, эл-юртга, инсонларга манфаат келтириш лозим.

Меҳнати давомида, ҳар бир соҳада, айниқса, тижорат ишларида ростгўйлик, ҳалолликка эришиш охир-оқибат улуғ даражотларга етказади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в): "Ростгўй, ишончли тижоратчи (савдогар) жаннатда набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади", деб марҳамат қилганлар. Минг афсуски, бугунги кунда савдо-сотиқ қилаётган айрим юртдошларимиз ана шу ҳадисни яхши билмаганликлари учун ҳам ножўя ҳаракатлар, яъни тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш, ортиқча нарх қўйиш билан ўзларига гуноҳ орттириб олаётганликлари ачинарлидир.

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, мустақиллик шарофати билан бугун юртимиз тинч ва обод. Бозорларимиз гавжум, тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Тадбиркорларимиз ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, тадбиркорлар, ишбилармонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бундан унумли фойдаланган кўплаб юртдошларимиз тадбиркорлик орқали ҳалол ризқ топиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Аллоҳ таоло Ватанимизни тинч, халқимиз турмушини файзли қилсин. Юрт равнақи йўлида меҳнат қилаётган барча инсонларнинг, хусусан, савдогар ва тижоратчиларнинг ишига ривож берсин. Барчаларимизни имонли, инсофли ва диёнатли бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий"

жомеъ масжиди имоми.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ал-Бухорий"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди