Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№34, 20.08.2015

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ - БАРАКА КАЛИТИ

Маълумки, азал-азалдан дунёвий ва диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, уларда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан аввал ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқ, бурч ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди.

Аллоҳ таоло барча мавжудотларни жуфт-жуфт қилиб яратди: кеча ва кундуз, ер ва осмон, қуёш ва ой, эркак ва аёл ва ҳоказо.

Ислом шариати таълимотларига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ахлоқлари, Исломий одоб билан зийнатлаш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради ва никоҳ инсоний алоқаларнинг энг муҳими сифатида юксак қадрланади. Зеро, оила - катта жамиятнинг кичик бир бўғини ҳисобланади.

Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан ҳоли, тинч ва обод бўлиши, аввало, ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ.

Оиладаги тинчлик-хотиржамлик, барқарор муҳит ва тотувликни таъминлашда оиланинг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги бурч ва масъулиятни англаши ва адо этиши муҳим ўрин тутади. Оиладаги масъулиятни эр ва хотин ўртасини боғлаб турувчи муқаддас никоҳгина мустаҳкамлаши ва жорий қилиши мумкин.

Муқаддас Ислом таълимотларида оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган, оила қурмасдан таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ юксак даражага кўтарилади.

Ҳадисларда уйланиш, оилали бўлиш хусусида кўп бора баён этилган, жумладан, Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: "Уч кишилик гуруҳ Набий (с.а.в.) дан ибодатлари ҳақида сўраш учун, у кишининг уйларига келдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) келгунларига қадар улар ўзаро суҳбатда бўладилар. Улардан бири шундай деди: "Биз қаёқда-ю, Набий (с.а.в.) қаёқдалар, у зотнинг аввалу-охири гуноҳлари мағфират қилинган", дедилар. Улардан яна бири айтди: "Мен умрбод тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман", бошқаси эса: "Мен умрбод рўза тутаман", "Мен аёллардан четда бўламан, умрбод уйланмайман", деди. Буларнинг айтган сўзлари Набий (с.а.в.)га етиб, маълум бўлганидан сўнг уларнинг олдиларига келиб: "Шундай деганлар сизларми? Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман, лекин рўза ҳам тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас", деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннатлари эканини айтганлар. Абу Аюб (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Тўрт нарса Пайғамбарнинг суннатларидан: "ҳаё, хушбўйланиш, мисвок ва никоҳ" дедилар (Имомо Термизий ривояти).

Динимизнинг мўътабар фиқхий манбааларидан бўлган "Дуррул Мухтор" китобининг "Никоҳ" фаслида зикр этилганидек: "Одамзотга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто, Жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у Жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан тугамайди". Қолаверса, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг: "Яхшилик қилишни, меҳр-шафқат ва меҳрибонликни оилангдан бошла", деган ҳикматли Ҳадиси шарифларига мувофиқ, оилани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча эзгу ва савобли ишларни қилишимиз лозим бўлади. Бунда аввало, эр-хотин, қолаверса, қайнона-қайнота ҳамда уларнинг атрофидаги катталар оиланинг мустаҳкамлигига жиддий эътибор қаратиши керак бўлади. Баъзи бир оилаларда аёл кишилар бозорларда эрлари эса уйларда ўтирадилар. Бу оилада турли келишмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Оиладаги баъзи майда гаплар, баъзи бир кечирса бўладиган хатоларга кўп ҳам эътибор бермаслик, ундан улкан, низоли вазиятларни юзага келтирмаслик лозимдир. Шунда, иншаоллоҳ, оиламизда чиройли муҳит шаклланади, фарзандларимиз одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли бўлиб улғаядилар. Ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол тарбиялашда маънавият бешиги, қўрғони бўлган оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг инсонийлик ҳамда фуқаролик бурчимиздир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни оилани, никоҳни улуғловчи бандалари қаторида бўлишлигимизни рўзи насиб айласин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди