Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№35, 27.08.2015

ҚАРИНДОШЛИК РИШТАСИ - МУҚАДДАСДИР

Муқаддас динимизда қариндошлик, қариндошлар ўртасидаги муносабатлар - "силаи раҳм" деб аталади. Силаи раҳмнинг маъноси яқинлар билан қариндошлик ришталарини мустаҳкам сақлаш ва уларга меҳр-оқибатли бўлиш деганидир.

Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: "Қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз" (Нисо сураси, 1-оят). Ушбу ояти каримада қариндошликни асраб-авайлаш, уларга яхшилик қилиш, қийин вазиятларда бир-бирларига ёрдам бериш, бемор бўлган пайтида ҳолидан хабар олиш, тўй-тантаналар, хурсандчилик кунларида бирга бўлиш кераклиги назарда тутилган.

Бакр ибн ал-Хорис ал-ансорий (р.а)дан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳдан: "Ё Расулуллоҳ, мен яхшиликни кимга қилишим керак?" - деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в): "Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва яқин кишиларингга. Бу иш зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир", - дедилар.

Минг афсуски, орамизда қариндошликни унутиб, арзимас сабаблар туфайли бир-биридан гина қилиб юрган ёки борди-келдини бутунлай узиб қўйганлар ҳам йўқ эмас. Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъамдан ривоят қилинган ҳадисда Набий (с.а.в) "Қариндошлик алоқасини узган киши жаннатга кирмайди" деб айтган. Яна бир ҳадиси шарифда Хасан Басрий (р.а) шундай дейди: "Вақтики одамларда илм кўриниб унга амал қилмаса, тил билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлари билан алоқалари узилишган бўлса, Аллоҳ уларни лаънатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди".

Келтирилган оят ва ҳадислардан хулоса қилиб айтиш керакки, ўз яқинлари билан қариндошлик ришталарини узган киши ҳеч бир даврда оқланмаган. Зеро, қариндошлик - энг муқаддас риштадир. Кимда ким яқинларига марҳаматли бўлса, Аллоҳ ҳам унга ўз марҳаматини ёғдиради. Уларнинг билиб-билмай қилган хатоларини кечиргудай бўлса, Аллоҳ ҳам унинг хатоларини кечиради.

Аллоҳ барчамизга опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз ва қариндошларимиз билан ҳамжиҳат бўлиб яшамоқликни насиб этсин.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги "Имом Ал-Бухорий" жомеъ масжиди имоми.

Иномиддин МАТВАЛИЕВ,

мазкур масжид имом ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди