Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№35, 27.08.2015

"ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР"

Аллоҳ Таоло аёлни ҳаёт давомчиси қилиб яратди. Унинг фарзандига бўлган меҳр-муҳаббатини зиёда қилди. Ҳаётда оналарнинг меҳрига тенг келадиган нарсанинг ўзи йўқ. Она қалби яхшиликларга тўладир. У ўз дилбандини вужудида пайдо бўлишидан то умрининг охиригача кўз қорачиғида асраб-авайлайди.

Ойша (р.а)дан ривоят қилинади: "Ҳузуримга бир мискина аёл икки қизини кўтариб келди. Шунда унга учта хурмо бердим. У ҳар бир қизига биттадан хурмо берди. Бир дона хурмони емоқчи бўлиб, оғзига тутди. Икки қизи уни ҳам сўрашди. У ўзи емоқчи бўлиб турган хурмони иккига бўлиб, икковига берди. Унинг ҳоли мени ажаблантирди. Унинг қилган ишини Расулуллоҳга айтиб бердим ва у деди: "Бунинг учун Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан озод қилди".

Расулуллоҳ (с.а.в) яна бир ҳадисда "Жаннат оналар оёғи остидадир" дедилар. Демак, ҳаётда онанинг мақоми жуда баланд, у юксак ҳурмат-эҳтиромга муносибдир.

Қуръони Каримда шундай сўзлар бор: "Роббингиз, унинг ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон) агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар уларга "уф" дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик, хорлик қанотини паст тут (яъни ўзингни хокисор тут) ва (дуода) айт: "Эй, Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, уларга раҳм қил" (Исро сураси, 23-24-оятлар).

Ривоят қилишларича, Мусо (а.с) ўзига жаннатда ким қўшни бўлишини билдиришини Аллоҳдан сўради. Бир куни шундай нидо келди: "Эй, Мусо фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади". Мусо (а.с.) қизиқиб қассобнинг қайси савоби учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида уни қидириб ёнига борди. Қассоб Ҳазрат Мусони кўрмаган эди. Кеч тушгач қассоб Мусо (а.с.)ни уйга олиб келди. Таом тайёрлаб, дастурхон ёзди. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиқлик бир саватни ерга туширди ва ундан мадори қолмаган бир кампирни чиқариб, ҳудди гўдак каби уни овқатлантирди, едириб-ичирди ва яна саватга солиб илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо (а.с.) қассобдан сўради: "Бу кампир кимингиз бўлади?" "Бу аёл менинг онам ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун унга бор меҳримни беришга ҳаракат қиламан" деб жавоб берди қассоб. "Ҳозиргина пичирлаганда онангиз нималарни сўради?" деди Мусо (а.с.) "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда Мусо (а.с.)га қўшни қил деб дуо ўқиди", деб жавоб берди қассоб.

Биз фарзандлар ҳам оналаримизни ғанимат билиб, уларни ҳаётлигида эъзозласак, ҳамиша хизматини қилсак, Аллоҳ Таоло бизларга ҳам дунё ва охиратда ўшандай улуғ мақомни ато этади. Аллоҳ Таоло барчаларимизга оналаримиз хизматини қиладиган, уларнинг дуоларини оладиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Зуҳриддин МУСОЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қорақўрғон" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди