Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№44, 29.10.2015

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР

Ислом - инсонпарвар дин. У барча инсоний фазилатлар, эзгу туйғу ҳамда қадриятларни улуғлайди ва кишиларни шунга ўргатади. Меҳр-оқибат, соғинч, туғилиб ўсган заминга бўлган муҳаббат ҳам ана шундай туйғулар сирасига киради.

Ватан атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она-юрт маъносини англатади. Ватан тушунчасини жуда кенг маънода тушиниш мумкин. Бир халқ вакиллари жамулжам яшаб турган ҳудуд назарда тутилса, яна киши туғилиб ўсган уй, оила, маҳалла, қишлоқ азиз гўша ҳам - Ватан деб аталади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисда, Мадинага ҳижрат қилаётганларида: "Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганда, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим", деганлар.

Ота-боболаримиз, улуғ аждодларимиз ва алломаларимиз ҳам ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарибиялашга алоҳида эътибор бериб, ўз юртларига муҳаббатни ифода этиш борасида ажойиб намуналар кўрсатишган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад ал Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Абулайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк мутафаккирларимиз ўзларининг тахаллусларини киндик қонлари тўкилган юрт билан боғлаганлари, уларнинг номини дунёга маълум ва машҳур қилганликлари ҳам бир ибратдир.

Буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни севишга ёрқин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва қудратли давлатларидан бири Ҳиндистондек мамлакат хукумдори бўла туриб, бир умр Андижонини, бобокаланларидан мерос Самарқандни қўмсаб ўтди, ижодининг салмоқли қисмини Ватан соғинчига бағишлади.

Ватан инсон учун муқаддас, уни ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди, у ҳар қанча севилишга, ардоқланишга ва қадрланишга лойиқдир.

Ватан - муқаддас даргоҳ. Уни ҳимоя қилиш душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлги йўлида хизмат қилиш, ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир", деганлар. Ҳадисда санаб ўтилган мол, жон, дин ва оила киши ҳаётининг мазмуни, унинг Ватанини ифода этади.

Шариат манбаларида Ватанни ҳимоя қилиш фарзи айн, яъни барчага баробар буюрилган амал деб айтилган.

Юртимиз довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан, Ислом оламида кенг тарқалган тасаввуф тариқатларидан бири кубравия таълимоти асосчиси Нажмиддин Кубро Ватан ҳимоячисининг ёрқин мисоли бўла олади. Замонасининг йирик алломаларидан, минглаб муридларга эга бўлган тариқат пир-муршиди бўлган бу шайх Ватанига мўғуллар босқинидан хабар топиб биринчилардан бўлиб унинг ҳимоясига отланди. Нажмиддин Кубронинг халқ орасидаги обрў-эътиборини назарда тутиб, мўғуллар ҳукмдори унга шаҳарни ташлаб, ўзи ихтиёр қилган тарафга кетишни таклиф қилади. Ўз жонини сақлаб қолиш йўлида Ватанини ёвга топширишни ор билган аллома босқинчиларга қарши жангга киради ва мардларча ҳолатида шаҳид бўлади.

Халқимиз тарихида бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Халқимиз томонидан: "Ватанни севмоқ имондандир" деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган. Зотан, инсон ўзи туғилиб ўсган юртини, ёр-дўстлари ва яқинлари яшаётган гўша - Ватанни севиб, ардоқлаб, имон даражасига кўтаришида улуғ ҳикмат бор. Модомики, шундай экан, Ватанга муҳаббат қўйиш, унинг равнақи йўлида куч-ғайрат сарфлаш барча қилиши лозим бўлган амаллардандир.

Фарзандлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш учун ота-она ва устозлар биргаликда ҳаракат қилишлари лозим. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган масала ҳисобланади. Бу борадаги энг долзарб вазифа Президентимиз таъкидлаганидек: "Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир хақиқатни, яъни "Эй болам, сенинг Ватанинг битта - барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт", деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор".

Ана шунда ёшларимизда Ватан тақдирига, юрт истиқболига дахлдорлик туйғуси янада мустаҳкам бўлади.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди имоми.

Шарофиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди