Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№4, 21.01.2016

ЭР ВА ХОТИН БИР-БИРЛАРИГА ЛИБОС КАБИ ЯҚИНДИР

Бутун борлиқни яратгувчиси бўлган Аллоҳ таоло барча мавжудотларни жумладан, инсонни ҳам жуфт қилиб яратди. Эркак ва аёл - бу икки жинсни бир-бирлари билан никоҳланиб, оила қуриб яшашлигини ирода қилди. Ва оилани мустаҳкам бўлишлиги учун эр-хотинга бир-бирларининг олдидаги масъулият ва вазифаларини муқаддас каломимизда белгилаб берди.

Демак, бу икки шахс, Аллоҳ таоло томонидан тайин қилинган барча вазифаларни сидқидилдан адо этсалар ва илоҳий насиҳатларга амал қилсалар, оилалари мустаҳкам, ҳаётлари фаровон бўлади. Агар аксинча бўлса, ушбу оиланинг эртаси мустаҳкам бўлмайди.

Қуръони каримда "Улар (аёллар) сизга либосдирлар, сиз уларга либосдирсиз" дея мар-ҳамат қилинган (Бақара сураси, 187-оят). Ушбу ояти-каримадан маълум бўладики, эр ва хотин бир-бирларига ҳудди либос ўз соҳиби учун қандай вазифаларни адо этгани каби, ана шундай вазифаларни маъжозий маънода сидқидилдан бажармоқликлари кўзда тутилган. Яъни, либос ўз соҳибининг авратларини, жисмини беркитганидек, эркак ва аёл ўз жуфти ҳалолининг айбларини, нуқсонларини ҳеч кимга фош қилмаслиги лозим бўлади. Албатта, ҳар бир эркагу аёлнинг бир камчилиги бўлади, ваҳоланки, мукаммал инсоннинг ўзи йўқ. Қадимги ривоятлардан бирида хотини билан ноилож ажрашишга мажбур бўлган эрдан хотинининг айбини сўрашганида: "Бировнинг айбини сўраб нима қиласизлар? Агар мен у билан қайта ярашиб кетсам, ўз хотинимнинг айбини бировларга фош қилган бўламан, ярашмасам, бегона бир аёлнинг айбини фош қилган бўламан. У ҳам, бу ҳам одобдан эмас", деган экан.

Либос ўз соҳибини қуёшнинг иссиғидан ва қишнинг қаттиқ совуқларидан сақлайди. Аллоҳ таоло гуноҳкор бандалари учун аламли дўзахни яратиб қўйди. Ана шу аламли дўзахга олиб борадиган гуноҳлардан ўз жуфти ҳалолини қайтаришлик ҳар бир эркак ва аёлнинг зиммасидаги энг муҳим бурчдир.

Афсуски, орамизда "инсон" деган номга нолойиқ, ҳаёти, юриш-туриши иллатларга тўла бўлган одамлар ҳам оз бўлса-да, бор. Улар ўзларининг қабиҳ ниятлари йўлида ҳар қандай ёлғон ва бўҳтондан фойдаланиши, жирканч ишлардан қайтмай, эрга аёли, аёлига эри ҳақидаги бўҳтон гапларни етказиб уларнинг дилида шубҳа, гумон пайдо қилишга, ўрталарида низо чиқаришга уялмайдилар.

Либос ўз соҳибини атрофдаги инсонларга чиройли қилиб кўрсатади. Бу дегани эр ва аёл мана шу жамият орасида яшар экан, бир-бирларини аввало, қавму-қариндошларига барча инсонларга хулқу одобини гўзал қилиб кўрсатишлари лозим бўлади. Либос ўз соҳиби билан ўртасида ҳеч нарса бўлмагани ҳолда яқин бўлади. Яъни, эр ва хотин қалбан яқинликда бир-бирларига садоқатли, вафоли, меҳрибон бўлиб яшашликлари керак.

Агар барчаларимиз ўз жуфти ҳалолимизнинг айбларини ўзгаларга ошкор қилмасдан, гуноҳ ишлардан қайтариб, ҳаётда учраб турадиган турли фитна ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиб, атрофдагиларга ҳулқ ва одобимизни зийнатли қилиб кўрсатиб, фарзандларимизни ҳам ана шундай хулқлар билан тарбияласак, улар ҳам келажакда мустаҳкам оиланинг эгасига айланиши шубҳасиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни бахтли ва мустаҳкам оила соҳибу соҳибаси бўлишлигимизни насиб этсин.

Раҳмиддин ҲАМДАМОВ,

Андижон шаҳридаги "Эски Гумбаз" жомеъ масжиди имоми.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги "Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди