Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№5, 28.01.2016

Гиёҳвандлик - умр заволи

Ислом шариатида барча кўрсатмалар инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва оқибат, инсоф-адолат, эзгу аҳлоқ ва ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Мана шу сабабдан ҳам шариат инсонни жамиятнинг равнақига ва ривожланиб боришига ўз ҳиссасини қўшадиган бўлиб етишиши учун катта эътибор беради. Афсуски, ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик - "аср вабоси" сифатида кенг тарқалиб бормоқдаки, ҳанузгача бу нарсани охири мусибат билан тугашлигини баъзилар тушуниб етишмаяпти.

Ислом дини аҳкомлари инсоннинг дини, жони, ақли, насли ва саломатлигини сақлашга қаратилган. Шариатимизда барча маст қилувчи моддалар, жумладан, гиёҳвандлик ҳам харом деб, ҳукм қилинган. Зеро, гиёҳванлик инсонни хорликка етакловчи офатдир. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "...У (Пайғамбар) уларни (одамларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади..." - деб марҳамат қилган. (Аъроф сураси, 157-оят). Дарҳақиқат, ҳадиси шарифда ҳам "Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаром"-дейилган. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда эса "Ҳар ким ўзини-ўзи заҳар билан ўлдирса, қиёмат куни жаҳаннам ўти билан азобланади"-дейилади. Албатта саломатлик - туман бойлик бу неъматни қадрига етиш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарз. Гиёҳванликни саломатликка етказадиган зарарлари ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин: Гиёҳванд моддаларни зарарларини ҳозирги замонамиздаги илмий тараққиётлар ҳам исботламоқда. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар секин-аста оғир касалликларга йўлиқишлари ва ички аъзоларида тузатиб бўлмас оғир хасталиклар пайдо бўлиши шулар жумласидандир. Баъзилар оят ва ҳадисларда гиёҳванд моддаларнинг номи келтирилмаган-ку, деган савол билан мурожаат қилишади. Тўғри, Пайғамбаримиз (с.а.в) даврларида ҳам, ундан кейин ҳам гиёҳвандликнинг ўзи ҳам, номлари ҳам Ислом оламида номаълум эди. Лекин пайғамбарлик мўъжизаларидан бири, деб айтиш мумкинки, ўзларидан кейинги даврларда инсониятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирувчи нопок нарсаларнинг турлари ва номлари кўпайиб кетишини олдиндан билиб (Аллоҳ қалбига солган), ўз умматларини огоҳлантириб кетдилар. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи заҳри қотил моддаларнинг турлари ҳозирги кунда ҳам кўпайиб бормоқда. Гиёҳванд модданинг ҳар қандай тури шариатда ҳаром деб фатволар берилган.

Гиёҳвандлик инсонни ялқов, шижоатсиз, оиласига, яқинларига, умуман, ҳаётга эътиборсиз қилиб қўядиган захри қотилдир. Барчамиз яхши биламизки, инсонни бахт-саодати унинг ақл-идроки билан боғлиқдир. Ақл жасадда руҳ кабидир. Инсон ақл воситаси билан зарарли нарсаларни фойдали нарсадан ажратади. Гиёҳвандликка берилган киши эса яхшини ёмондан, зарарни фойдадан ажрата олмай қолади. Демак ҳар биримиз доимо бир- бирларимизни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришлигимиз бурчимиз ва вазфамиз эканлигини унутмаслигимиз ҳам зарур.

Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дедилар: "Сиздан ким ёмон мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин (қайтарсин), агар бунга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин (қайтарсин), агар унга ҳам қодир бўлмаса, дили билан ёмон кўрсин, ана ўша иймоннинг затфлигидандир". "Мункар иш" дегани, "ёмон иш" деганидир. Бугунги кунимизда гиёҳвандлик ёмон ишларнинг ҳам энг ёмони ҳисобланади. Гиёҳвандлик шахс билан жамият ўртасидаги муносабатнинг бузилишига олиб келади. Гулдай фарзандларидан, умр йўлдошидан ажралиб қолаётгани, улардан аксар ҳолларда майиб- мажруҳ фарзандлар туғилаётгани сир эмас.

Ана шулардан келиб чиқиб, ҳар бир ота-она фарзандларига ва ёшларга гўзал ҳулқда намуна бўлишлари лозим. Қайси бир ота (ва баъзи бир оналар) мен кексайган чоғимда фарзандим хизматимни қилади, ҳалолдан едириб боқади, деб орзу қилса демак, ўзи ҳам ҳаром нарсалардан сақланиб, фарзандлари тарбиясига эътибор берса, ниятига албатта, етади. Борди-ю ҳар- хил нарсаларни ичиб-чекиб, фарзанд тарбиясига эътибор бермаса, фарзандидан яхши- ният мақсадларни кутмасин ва фарзанди ота-онани ҳурмат қилмаса, қадрламаса айбни ўзидан ахтарсин. Гиёҳвандлик балосидан келажак авлодни халос этиш, жаннатмакон юртимиз ободлиги, шунингдек, ҳалқимизнинг моддий ва маънавий фаровонлиги йўлида қилаётган хайрли ишларимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин.

Шаробиддин Мусабоев,

Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди