Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№14, 31.03.2016

ФОЛБИНГА ИШОНИШ - ГУНОҲ

Бутун оламларни яратган Аллоҳ таолонинг илми ва қудрати чексиздир. Аллоҳ таоло ўзининг илми азалийси билан барча воқеа ва ҳодисаларни билса-да, бандаларини имтиҳон қилишлик учун ушбу нарсаларни сир тутди. У Зот бу сирлардан ҳаттоки, фаришталар, жинлар ҳамда дўстлари бўлмиш пайғамбарларни ҳам хабардор қилмади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўз ҳадиси шарифларида "Ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди", деб марҳамат қилдилар.

Лекин одамлар орасида ўзининг Яратгувчисига ҳам шерикликни даъво қилувчи бандаларнинг борлиги ҳар қандай ақли расо кишини таажжубга солади. Улар одамлар ва бошқа нарсаларнинг тақдирию, келажагини билишлик даъвосидаги коҳинлар, фолбинлар ва парихонлардир. "Фолбин" деган сўз мўътабар китобларда "Арроф", "Коҳин" деган номлар билан келади. "Коҳин" деган сўзнинг маъноси ғайб илмидан хабар берувчи, келажакда бўладиган ишларни олдиндан айтиб берувчи инсонга, "Арроф" деган сўзнинг маъноси эса йўқолган нарсани қаерда эканлигини топиб берувчи, ким олганлигини олдиндан айтиб берувчига нисбатан айтилади.

Ривоятларда айтилишича, жин ва шайтонлар осмонга чиқишар ва у ерда Лавҳул маҳфуз фаришталарининг сўзларини ўғринча эшитар ҳамда бу хабарларни ердаги ширк амали билан шуғулланувчи кимсалар, яъни турли усуллар билан фол очувчи, кўзбўямачилик, ғайбни билишни даъво қилувчи фолбинларга етказишар экан. Ушбу хабарлар орқали фолбинлар одамларни ўз тузоғига илинтирганлар. Сўнгра, фолбинлар жин ва шайтонлардан эшитган сўзларига ёлғон ва бўҳтонлар қўшиб, инсонларни алдаб, қўрқитиб яна мўмайгина даромад ҳам топадилар.

Бугунги кунга келиб одамлар орасида фолбинларнинг хонадонларига қатнаш холатларини минг афсуски, кўп учратиш мумкин. Баъзи бир иши юришмай қолган киши ҳам, қизига совчи келмай қолган муштипар она ҳам, бирор бир дардга чалиниб қолган одам ҳам фолбиннинг хонадонига қатнамоқда. Улар фолбинларни гўёки ҳамма ишга қодир инсон деб билишади. Бу каби ишларнинг аянчли жиҳати, бундай номақбул ишларга диний тус берилганлиги, фолбинларнинг хонадонига кирилса, олдиларига Қуръони каримни очиб олиб, муқаддас оятларни ўқиган бўладилар. Натижада баъзи бир билимсиз кишилар ушбу ишлар диндан экан, деган тушунчага бориб қолмоқда. Қуръони карим китобини очиб олиб, шариат қайтарган ишларни, яъни иссиқ-совуқ қилишлик, келажакни олдиндан гапиришликни ўзларига касб қилиб олган кимсаларнинг агарчи сўзлари тўғри чиқиб қолган тақдирда ҳам уларга асло ишонмаслик керак.

Фолбинлар кўп ҳолларда одамлар ўртасида - ака-укани, опа-сингилни ёки ҳамиша дўстона муносабатда бўлиб юрганларнинг ораларида турли ихтилофлар келиб чиқариши сабаб бўладилар. Уларнинг ёлғон гапларига ишонган одамнинг қалбида ёмон гумон пайдо бўлади. Асоссиз шубҳа ва гумон пайдо бўлган қалбдан эса иймон кетади ва иймонсиз қалбга эса Шайтон эгалик қилади. Шайтоннинг сўзига кирган киши, албатта, фақат гуноҳ ишларга ботади. Шариатимизда бундай ҳолатларда, яъни бошимизга бирор бир мушкул иш тушиб қолган вақтда нима қилишимиз керак, деган саволга уламоларимиз: "Бирон бир нарсани билмай қолсангиз, аввал диний таълим олган имом домлалар ёки аҳли илмлар билан суҳбат қилинг", - деб маслаҳат берадилар.

Азиз ўқувчи, биз бу дунёга имтиҳон учун келганлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Нима ҳожатимиз бўлса, Яратгандан сўрайлик. Бахт берадиган ҳам, нажот берадиган ҳам Аллоҳнинг ўзидир. Ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳнинг ўзига илтижо қилган бандаси борки, унга Яратганнинг ўзи мададкор бўлади. Аҳли аёлларимиз, қизларимиз, келинларимиз ёки яқинларимиздан бири билиб-билмасдан мана шундай нотўғри йўлга кирганлар бўлса, уларга меҳру шафқат назари билан қараб, тўғри йўлни кўрсатайлик. Тангри таоло барчаларимизни ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди