Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№14, 31.03.2016

Шукрона фазилати

Мехрибон, Раззоқ (ризқ бергувчи) сифатига эга бўлган Аллоҳга ҳамдлар айтамиз. Дархақиқат Аллоҳ таоло бехисоб ва беадад мавжудот ва махлуқотларни яратган ҳамда уларни ризқларини бекаму кўст вақтида етказиб беради. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят) Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) бу борада ҳам барчаларимизга ўрнак бўлиб ўтдилар. Имом Ахмад айтадилар: "Набий (с.а.в) уйландилар. Шунда зиёфат қилиб сахобаларини жамладилар. Таом оз, йиғилганлар эса кўп эди. Таомнинг озлиги ва ҳам суюқ бўлгани сабабли саҳобалардан хар бирлари бу хусусда бир нарса дер эдилар. Пайғамбар (а.с) намоз ўқирдилар, намозни тугатганларидан кейин сахобалардан: "Нима хақида гаплашяпсизлар?"-деб сўрадилар. Улар "Ризқ хақида", -деб жавоб бердилар. Шунда Набий (с.а.в): "Мен сизларга Жаброил (а.с) айтиб берган бир хадисни айтайми?"-дедилар. Сахобалар: "Ҳа, Аллоҳнинг расули, айтинг", дедилар. Шунда у зот: Жаброил (а.с)нинг айтишича, биродарим Сулаймон (а.с) денгиз бўйида намоз ўқиётиб, тўсатдан юриб кетаётган чумолини кўриб қолибди, унинг оғзида эса яшил япроқ (барг) бор экан. Чумоли шу холатда денгиз олдига келиб қичқирибди. Бир пайт бақа чиқиб, чумолини орқасига олиб, миндириб денгизга шўнғиб кетибди. Сўнг бир оз муддат ўтиб, чумоли сув юзига қайтиб чиқибди. Сулаймон (а.с) ундан сўрабдилар: "Менга ўз қиссангни айтиб бер". Чумоли жавоб берибди: "Бу денгизнинг тубида бир тош бор, ўртасида бир қурт бор, Аллоҳ таоло ўша қуртнинг ризқини менинг зиммамга юклаган, шунинг учун хар куни Аллоҳ унга ризқ қилиб берган нарсасини икки марта унга олиб бориб бераман. Аллоҳ таоло бу денгизда мен учун бақа суратида бир фариштани яратди. У мени кўтариб, денгизга шўнғиб кетади, мени ўша харсанг тошга олиб боради. У тош ёрилиб ичидан қурт чиқади ва мен унга ризқини едираман. Сўнгра бақа мени яна қайтиб сув устига олиб чиқади. Қурт ўз ризқини еб бўлгач, Аллоҳга хамду сано айтиб дейди: "Мени яратган ва мени денгиз тубида қилган, мени унутмаган Зот айбу нуқсонлардан покдир ". Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в) таъкид билан айтдилар: "Денгиз тубидаги бир қуртни унутмаган Зот Муҳаммаднинг (с.а.в) умматини эсдан чиқариб қўядими?"Аллоҳ таоло мархамат қилган: "Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ ўзи (хохлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир", (Талоқ сураси, 3-оят). Хотамул Асом айтадилар: "Таваккал қилиш тўрт хил бўлади: махлуқларга таваккал қилиш, мол давлатга таваккал қилиш, нафсга таваккал қилиш ва Аллоҳга таваккал қилиш. Махлуқларга таваккал қилувчи одам айтади: "Фалончи бўлса, менинг ғамим йўқ". Мол давлатга таваккал қилувчи: "Молим кўп бўлса, менга хеч нарса зарар қилмайди",дейди. Нафсига таваккал қилувчи одам: "Модомийки, менинг жасадим соғу-саломат экан, мендан хеч нарса кетмайди",дейди. Юқоридаги учала таваккал қилишлар жохилларнинг таваккалидир. Аллоҳга таваккал қилувчи айтади: "Бой ёки камбағал бўлиб тонг оттираманми, менга қизиғи йўқ, чунки мен билан бирга Роббим бор. Менга қандай хохласа шундай ёрдам беради", (Арбаъин). Аслида инсон зоти шундай бир ожиз бандадурки, баъзи бир кимсалар Аллоҳ берган куч-қувват ва ақл-идрок билан топган молу-дунё ёки озиқ овқатларни қўл остидагилардан (аёли,фарзанди, ишчиси ва хоказо) миннат қилишлари ёки инсон мол-дунёни ўзимни кучим ва ақл фаросатим билан топяпман деб айтишлиги жуда ёмон одат бу билан гунохкор бўлиш мумкин. Миннат қилиш ёлғиз Аллоҳга хосдир. Сулаймон (а.с) бутун дунёга, инсу-жинларга, девларга, хайвонлару- қушларга ҳам хукумрон бўлганлари сабабли ўзларидан ғурурланиб:"Ё Парвардигоро, менга изн бергинки, бир йил давомида ризқланувчиларнинг ризқини мен берайин"-деб изн сўрадилар. Аллоҳ таоло: "Сен бунга қодир эмассан", деди. Сулаймон (а.с): "Ё Парвардигоро, бир кунга рухсат бергин"-дедилар. Бас, Аллоҳ изн берди. Шунда Сулаймон (а.с) бутун инсу жинларни тўплаб, қирқ кун давомида овқат пиширишга ва озиқлар тайёрлашга буюрибдилар. Шамолларга овқатлар устида эсмасликни буюрдиларки, токи таомлар бузилиб, айниб қолмасин. Сўнг озиқ-овқатларни кенг сахрога жойлаб чиқишни буюрибдилар. Овқатлар жойланган майдоннинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам бир ойлик йўл эди. Аллоҳ таоло Сулаймон (а.с)га: "Қайси махлуқотлардан бошлайсан?"-деб вахий қилди. Шунда у зот: "Денгизу қуруқликларда яшовчилардан", дедилар. Ризқ бергувчи мехрибон Аллоҳ денгизу уммонлардаги балиқларга Сулаймон (а.с)нинг чақириқларига боришни буюрибди. Улкан, катта балиқлар келиб: "Эй Сулаймон (а.с), Аллоҳ бизларни бугунги ризқимизни сенга топширган экан", дейишганда. Сулаймон (а.с): "Олдиларингизда таом турибди, хохлаганингизни енглар"-деди. Катта-катта Наханг балиқлар бутун озуқаларни ютиб юборибдилар-да, "Эй Сулаймон (а.с), бизларни тўйдиргин, биз очмиз ", дебдилар. Сулаймон (а.с): "Тўймадингларми?", деб хайратланибди. "Ҳали тўйганимиз йўқ"-деб жавоб беришибди. Шунда Сулаймон (а.с) саждага йиқилибдилар-да: "Махлуқотларнинг барчасини ўзлари сезмаган жойлардан ризқларини етказиб тургувчи Аллоҳ! Сени поклайман"-дебдилар. Хар бир инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан ўзини қандай холда тутиш тўғрисида ҳам уламоларимиз кўрсатмалар берганлар. Инсон ўзи учун бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб билиши лозим. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам , йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебахра банда эса, дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, худди ўзи тўйган бўлсаю кўзи тўймаган оч инсонга ўхшайди ва ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди. Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида. Нафси тўқ бўлган инсон доимо шукрда ва сабрда бўлади. Шукр қилишнинг хақиқати- Аллоҳнинг берган неъматини еб ичгандан сўнг уни қувватини гунох амалларга ишлатмаслик ва хар бир аъзони нима учун яратилган бўлса, ана ўша йўлда тоат-ибодат, яхши амалларга ишлатмоқдир. Шундай қилганда инсон ўзининг ҳар бир аъзосини ҳаром ва макрухлардан сақлайди. Агар инсон аъзоларини тоат-ибодатларга ишлатса ҳамда қалбни ихлос ва Аллоҳга мухаббат билан тўлдирса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади иншааллоҳ. Аллоҳим барчаларимизни умрларимизни узун, ризқларимизни кенг, нафсларимизни тўқ қилсин. Юртимизни тинч ва омонликда Ўз панохида сақласин. Барча берган неъматларини шукрини чиройли холда адо қилиб боришимизни Ўзи насиб этсин.

Шарофуддин Мусабоев,

Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имом хатиби:


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди