Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№15, 07.04.2016

ЧИРОЙЛИ ХУЛҚ - МЎМИННИНГ КЎРКИ

Ҳар бир қилинган ёмон иш, гуноҳнинг катта-кичиги бўлгани каби, хайрли ва яхши ишлар ортидан банда катта-кичик савобларга мушарраф бўлади. Кишига савоб келтирадиган эзгу ишлар гўзал амаллар ҳисобланади.

Дунёга келган ҳар бир киши яхши ва ёмон амалларни ўзи билиб ёки билмай бажаради. Орамизда ҳаттоки, қилган яхшилигининг савоби қай даражада эканлигини билмаса-да, ундан бир манфаатни кўзламаса-да, қўлдан келганча муҳтож кимсаларга ёрдам қўлларини узатувчи инсонлар жуда кўп. Улуғ донишмандларнинг эътироф этишларича, дунёда банда қилган энг катта яхшилик бу инсоннинг ўзи билмаган ҳолда қилган яхшилиги экан.

Кўплаб ҳадисларда Аллоҳ таоло ҳақи йўлида ота-онага ҳурмат кўрсатиш, уларнинг хақларини адо этишлик, инсонларнинг, айниқса, муслиманинг иффатини сақлаш ва хаёли бўлиш, ўзгалар ҳақига хиёнат қилмаслик сингари эзгу амалларни бажаришлик буюрилади. Эҳтимол, ана шу фазилатли амалларни ҳар биримиз кундалик ҳаётимизда ҳар куни бажариб юргандирмиз, ёхуд нафсга, шайтонга алданиб ғафлат уйқусида қолиб уларга эътибор бермаётгандирмиз. Лекин унутмайлик, ҳаётимизда эзгу амалларни бажаришга интилишимиз лозим. Шунда энг аввало, Яратганнинг савобига эга бўламиз, қолаверса, бандалар ўртасида меҳр-оқибат, мурувват, ўзаро ҳамжихатлик, иззат ва ҳурмат сингари инсоний фазилатларнинг янада зиёда бўлишлигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Ибн Умар (р. а.) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар: "Сиздан олдин яшаганлардан уч киши йўлга чиқишди. Кун ботгач, тунаш учун бир ғорга кирганларида, тоғ тепасидан бир харсанг думалаб тушиб, ғорнинг оғзини ёпиб қўйди. Шунда улар ўзаро маслаҳатлашиб: Бизлар бу жойдан фақат эзгу, яхши амалларимизни шафоатчи этиб, Аллоҳ таолога қиладиган дуоларимиз туфайлигина қутилиб чиқишимиз мумкин дейишди. Улардан бири Аллоҳ учун қилган холис амалини эслаб деди: Менинг кекса ота-онам бор эди. Мен уларга жуда ғамхўрлик қилар эдим, кеч тушганида доимо олдин уларни таомлантириб, сўнг болаларим ва ҳайвонларимни едириб-ичирардим. Бир куни ўтин қидириб узоқларга кетиб қолдим. Бир қанча вақтдан сўнг уйга қайтиб келсам, ота-онам ухлаб қолишган экан. Улар учун сут соғдим, ҳамон ухлаётган эдилар. Ота-онамдан аввал болаларим ва ҳайвонларимни таомлантиришни маъқул кўрмадим, ота-онамни эса безовта қилиб уйғотишга кўзим қиймади. Фарзандларим кеч қолганим сабабли очликдан оёғим остида бўзлашарди, мен эса қўлимда сут қуйилган идиш билан ота-онамнинг уйғонишларини кутардим. Ҳатто шундай ҳолатда тонг отди. Парвардигоро, бу ишни Сенинг розилигинг учун қилганман, йўлимизни тўсган бу тошдан бизни қутқар, деди ва шунда тош озгина сурилди, бироқ улар чиқиб кетадиган даражада эмас эди.

Иккинчи киши ҳам қилган яхши амалини эслаб деди: Менинг амакимнинг қизи бор эди, уни ҳаммадан кўп севардим. Унинг васлидан баҳраманд бўлишни хоҳладим, аммо у бунга кўнмади. Кунларнинг бирида у йўқсилликка учради, мендан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Истагимга кўниши шарти билан унга бир юз йигирма динор бердим, у қабул килди. Энди мақсадимга эришаман, деб турган пайтимда: Аллоҳ таолонинг муҳрини ноҳақ бузишинг ҳалол эмас деди. Мен унга тегинишдан тийилдим ва уни ўз ҳолига қўйдим, пулларни ҳам қайтариб олмадим. Ё Аллоҳ, бу амалимни Сенинг ризолигинг учун қилган эдим, бизни бу қийинчиликдан қутқар, деб айтди. Тош яна бироз сурилди.

Шундан сўнг учинчи киши қилган фазилатли амалини эслаб сўз бошлади: Мен бир қанча одамларни ишлатар эдим. Ҳақларини ҳам ўз вақтида берар эдим. Аммо улардан бири ўз ҳақини олмасдан кетиб қолди. Мен унинг пулларини ишга солиб, кўпайтирдим, ҳатто тийинига ҳам тегмасдан мол, қўй, туя ва эчки олиб қўйдим, улар йил сайин кўпайди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, у келди ва :Эй, Аллоҳнинг бандаси, менинг ҳақимни бер, деди. Мен эса: Мана шу кўриб турганинг мол, эчки, туя, қўй ва қулларнинг ҳаммаси сеники, уларни олиб кетавер дедим. Шунда у: Эй, Аллоҳнинг бандаси мени устимдан кулма деди. Мен ҳам: Устингдан кулаётганим йўқ, ростдан ҳам улар сеники, олиб кетавер, дедим. У ҳамма нарсани олиб кетди. Парвардигоро, буларни Сенинг розилигинг учун қилган эдим, бизга бу ҳолатдан қутилишни насиб эт. Харсанг яна бир оз силжиди ва улар ғордан чиқиб, йўлларида давом этдилир. (Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таола барчаларимизга эзгу ва хайрли амалларни бажарадиган бандалари қаторидан жой олишлигимизни, Ўзининг шафоатига мушарраф бўлишлигимизни насиб этсин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ

масжиди имоми.

Абдулвоҳид ТЎЙЧИЕВ, имом-ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди