Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№17, 21.04.2016

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ

Динимиз кишиларни юксак аҳлоқ, чинакам инсоний фазилатлар соҳиби бўлишликни тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга ҳаттоки, ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради.

Пайғамбаримиз (с.а.в) "Жаннат райхонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломда ҳар томонлама муҳофаза этилган. Қуръони каримда "Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизилиши бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир. Уларни яхшилик билан едириб, кийдириш отанинг зиммасидадир" дейилган ("Бақара" сураси, 233-оят).

Ҳалқимиз азал-азалдан фарзанд тарбияси ва уларни комил инсон бўлиб вояга етишига катта эътибор қаратиб келган. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ давлатимиз томонидан ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратилди. Зотан, Юртбошимиз таъкидлаганидек, "...Биз бугун ёш авлод тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам кўра катта аҳамият бермоқдамиз. Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад - таянчимиз бу - ўсиб келаётган ёш авлодларимиздир", деганлар. Мустабит тузум даврида бола дунёга келгач, икки, уч кунгача онасига берилмас, балки туғилган бошқа болалар билан бирга, алоҳида хонада сақланар эди. Бу ҳолат анча мураккабликларни келтириб чиқарарди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг бошқа қадриятларимиз қаторида фарзанд тарбияси ва уларни она сути билан боқишга эътибор ҳам кучайди. Туғуруқхоналарда гўдаклар туғилган биринчи кунданоқ ўз оналарининг бағрида, уларнинг сутлари билан озиқланиб улғайишларига имкон яратилди. Она сути билан болага ўтадиган меҳр-шафқат фарзандларимизни келажакда Ватанга содиқ, диёнатли бўлиб улғайишига сабаб бўлиши аниқ.

Баркамол фарзанд тарбияси, авлодимиз давомийлигини таъминлаш, динимиз, жамиятимиз, озод юртимиз равнақи учун жуда муҳим эканлигини англаган ҳолда ҳар бир ота-она фарзанд таълим-тарбиясига, одоб ва аҳлоқига, юриш-туришига алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашиши лозим. Шундагина биз улардан ўзимиз истаган, кутган нарсани олишимиз мумкин. Комил инсон сифатида бизнинг муносиб давомчиларимиз бўла оладилар.

Ҳақ таоло барчаларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлод қилиб тарбиялайдиган бандалари қаторида бўлишликни, бу йўлда эзгу ва хайрли амалларни бажаришлигимизни насиб этсин.

Салимжон ШОКИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди