Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№17, 21.04.2016

Ҳикмат

РОСТГЎЙЛИК

Ростгўйлик жамият равнақи ва шахслар ўртасидаги ишончнинг бардавом ва барқарор бўлишини таъминлайдиган сифатлардан бири. Шунинг учун ростгўйлик фазилатларнинг асоси ва миллат тараққиётининг белгиси, деб эътироф этилади. Агар бу сифат йўқолса, ўрнига одамлар ўртасида ишончсизлик юзага келади ва ўзаро ҳамжиҳатлик йўқолади.

Таъкидлаш жоизки, ростгўйлик жамият ҳаёти учун энг зарур омиллардан биридир. Зеро, ундан кўп хайрли ишлар юзага келади. У билан инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари қайтарилади. Ростгўйлик туфайли одамлар ўртасида ишонч ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда мўминлар бу сифатни хулқ қилиб олишларига даъват этилади. Яъни: "Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!" ("Тавба" сураси, 119-оят). "Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз!" ("Аҳзоб" сураси, 70-оят).

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Тўғрилик, ростгўйлик яхшиликка олиб келади. Яхшилик эса жаннатга олиб келади".

Жунайд Боғдодийдан ростгўйлик ҳақида шундай ҳикмат келтирилади: "Ростгўй инсон 40 йил бир ҳолатда бўлади. Риёкор эса бир кунда 40 марта ўзгаради".

Тарихий асарлардан бирида халифа Мустаршид ўз ўғлига ёзган васиятномасида шундай дейди: "Эй фарзанд, агар ҳамма халқ сендан қўрқишини хоҳласанг, зинҳор ёлғон сўзлама. Чунки ёлғончи киши беҳайбат бўлади. Агар минг қилич уни ҳимоя қилса, яъни минг киши ўткир тиғ ва шону шавкати учун тиғ тутиб турсалар ва лекин унинг забони шамширида ростгўйлик бўлмаса, халойиқ назарида ҳеч ҳайбати ва салобати бўлмас".

Хабибулло АБДУЛҲАЕВ,

Саййид Муҳйиддин Маҳдум номидаги Андижон ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди