Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№16, 14.04.2016

Яхши амаллар мукофоти

(ёҳуд чиройли уч амал)

Барчаларимизга маълумки, динимизда яхши амалларни савобли амаллар деб юритилади. Хар бир қилинган ёмон ишни гуноҳининг катта- кичиги бўлгани каби, хайрли, яхши амалларни ҳам савобли, кўпрок савобли ва хаттоки жуда катта савоб иш деб талқин қилинади. Бундай амалларга- фазилатли амаллар деб айтилади. Қуйида биз баён қилиб келтирмоқчи бўлган муборак хадиси шарифдаги учта амал инша-аллоҳ ана шу фазилатли амаллар таркибига киради. У фазилатли амалларни ҳар биримиз кундалик хаётимизда ҳар куни қилиб юрган бўлишимиз мумкин. Ёки бўлмаса нафсга, шайтонга алданиб ғафлат уйқусида қолиб этибор бермасмиз. Бироқ уларни ҳар қайсисини қай даражада савобга эга эканидан хабардор бўлсак, уларни янада кўпроқ ва доимий қилишга ҳамда кўпроқ савобга эга бўлишга саъю харакат қилишимизга сабаб булади. Шундан сўнг мўмин- мусулмонлар ўрталарида меҳр- оқибат, меҳр- мурувват, ўзаро ҳамжихатлик, ҳурмат- иззат зиёда бўлса, инша-аллох. Убайд Ибн Умайр айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в) бундай марҳамат қилдилар: Олдингилардан уч киши саёҳатга чиқди. Ёмғир ёғиб қолиб, улар бир ғордан бошпана топишди.Шу пайт тепадаги тоғдан катта тош тушиб, ғор оғзи ёпилиб қолди. Улар: "Йўл йўқ, хабар кесилди. Биз учун фақат Аллоҳ ва қилган яхши амалларимиз бор, холос" (яъни, Аллоҳга қилган солиҳ амалларимиз ҳурмати дуо қилайлик, шояд, Аллоҳ бизларга йўл очса), дейишди.

Улардан биттаси айтди: "Парвардигоро, Сен билардинг, амакимнинг бир қизи бор эди. У менга ёқарди, мен ундан нафсимни қодиришини сўрадим. У бош тортди. Кейин унинг бошига қаттиқ муҳтожлик тушди. Менинг олдимга келиб, ёрдам сўради. Мен: "Йўқ, мен билан бўлмагунингча ёрдам бермайман", дедим. У бош тортди. Сўнг яна қайтиб келди, бошига қаттиқ эҳтиёж тушган эди. (Бошқа ривоятда: "Унинг эри қаттиқ касал бўлиб қолди, кичик болалари бор эди, уларга қаҳатчилик етди", дейилади)" У уч- тўрт марта келиб ёрдам сўради. Мен: "Йўқ, нафсинг билан мени қондирмагунингча, ёрдам бермайман", дер эдим. Охири у рози бўлди. Мен у аёл билан бирга бўлишга интилган пайтимда баданларим титраб кетди. Шунда у айтдики: "Бу нарсани фақат ҳалол ўринга сарфлашингиз лозим". Сўнг мен уни қўйиб юбордим ва унга зарур бўлган нарсани тўлиқ қилиб бердим. Эй Аллоҳим, мен бу ишни Сенинг юзингни истаб қилган бўлсам, биздан бу тошни сур" .Шунда ғорнинг оғзида кичик туйнук очилди.

Сўнг иккинчиси айтди: "Эй Аллоҳим, биласанки, менинг кекса ота-онам бор эди. Бир куни сут соғиб, кечки овқат учун уларнинг олдига келтирдим. Қарасам, улар ухлаётган экан, аммо уйғотишни хоҳламадим, бироқ қўйларимни ташлаб кетишдан ҳам қўрқдим. Шундай бўлса-да, уларни қолдириб, ота- онамнинг бошида тонг отгунча, идишни ушлаб турдим. Ваҳоланки, қўйларим саҳрода эди. Аллоҳим, агар бу ишимни Ўзингнинг розилигинг учун қилган, деб билсанг, биздан бу азиятни кетказ". Шундан сўнг ғор оғзидаги тош яна бир оз силжиди.

Учинчиси айтди: "Аллоҳим, биласанки, мен ёлланма ишчиларни ижарага олган эдим. Ҳар киши икки муд (маълум миқдор) овқатга ишлар эди. Уларнинг ҳаққини тўла қилиб берар эдим. Биттаси: "Менинг ишим кўп, шунинг учун ҳаққимни ҳам қайтариб бер", деди. Мен кўнмадим, унинг аччиғи чиқди. (Бир ривоятда: "Бошқа киши куннинг ярмида келиб, бир кунлик иш қилди. Унинг ҳақини камайтиргим келмади. Шунда ишчилирдан бир киши: "Мен куннинг аввалида келдим, у ўртасида келди. Бизнинг ҳаққимизни тенг қилиб берасанми?" деди. Мен: "Ҳақингдан бирор нарсани камайтирдимми?" дедим. Кейин у ғазабланиб, ҳақини ташлаб кетди", дейилади.) Мен унинг ҳаққини сақлаб қўйдим. Экдим, фойдасига сигир, қўй, туя ва бошқа нарсалар олдим. Шундан сўнг у ночор қолган вақтда мендан ҳаққини сўраб келди. Мен: "Мана, буларнинг ҳаммасисеники, ол", дедим. Аллоҳим, бу ишимни Сенинг ризолигинг учун қилган, деб билсанг, биздан бу тангликни кўтаргин". Шунда ғор оғзидаги тош яна силжиди. Улар чиқиб кетишди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Мана шу ўринда ушбу ҳадисда баён қилинган фазилатли амаллардан олинадиган фоидаларни ҳам билиб қўйсак мақсадга мувофиқ бўлади.

1.Ҳадисда Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул учта яхши ахлоқ баён этилган.

2. Ота- онага ҳурмат ва уларнинг ҳақларига риоя қилиш зарурлиги.

3. Аллоҳ розилиги учун инсонларнинг иффатини сақлаш ва ҳаёли бўлиш.

4. Бировнинг ҳақига риоя қилиш. Бошқаларнинг молини ўз моли каби асраш. Бу амалларни бажарган инсонлар уларни ихлос билан холис Аллоҳнинг ризоси учун бажарганликлари. Зеро, хадисда амалларда ихлоснинг мухимлиги алоҳида таъкидланган.

5. Ҳадисда, шунингдек, гуноҳларни бир нуқтада тарк этиш, шу пайтгача давом этган ўтмишнинг кечирилишига сабаб бўлиши ҳам ифода этилган яъни аввалда қилган гуноҳни қайта қилмаслик шарти билан тавба қилса Аллоҳ Ўзи аввалги гунохларни кечиришлиги мумкин инша-аллоҳ.

6. Тавба қабул бўлса, барча қилмишларнинг кечирилишига сабаб бўлишини ҳам ҳадисдан билиб олиш мумкин.

7. Солих кишилардан баъзан каромат содир бўлиши ҳақдир.

8. Омонатни адо этиш улкан фазилатдир.

9. Ўтган умматлар орасида содир бўлган воқеъа-ходисаларни ибрат учун айтиш мумкин эканлиги олинади.

Аллоҳим юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин. Ҳаммаларимизни ҳам барча билган фазилатли яхши амалларда бардавом қилсин. Нафсимизни ва шайтонни ёмонлигидан бизларни Ўзи панохида асрасин. Омин.

Манбаалар асосида Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имом хатиби Шарофуддин Мусабоев тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди