Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№17, 21.04.2016

Тилни эхтиёт қилайлик

(ёҳуд тил офатлари)

Аллоҳ таоло инсонларга сон-саноқсиз неъматларини берган. Улар ичида вужуднинг, инсон аъзоларининг хар бири соғ-саломат бўлиши энг улуғ неъматлардан биридир. Бу вужуд инсонларга берилган омонат хисобланиб, уни хайрли ишларда ишлатишга ва ёмон ишлардан сақлашга шариатимиз буюради. Шу неъматлардан бири бу тилдир. Тил- инсоннинг жисман кичик, аммо масъулият ва вазифа жихатидан эътиборга молик бир аъзодир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда тилни миннат қилиб: "Ахир, Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?!"-дейди (Балад,8-9). Дархақиқат тилни пок тутишнинг инсон саломатлигида катта фойдаси бордир, чунки тил қалб таржимонидир. Бир инсонга тилига қараб, юриш- туришини кўриб бахо берилади ҳамда шу икки аъзо инсонлик белгисидир. Бир аъзонинг хатоси билан бошқа аъзолар гунох ботқоғига ботадилар. Демакки бошқа аъзоларнинг соғлом ва омон бўлишлиги бевосита тилга боғлиқдир. Айнан тил бошқа аъзоларни гунохга ботиради, айнан шу тил ёлғон қасам билан бошқа аъзоларни оташнинг емишига айлантиради, айнан шу тил аёлларни эридан, болани отадан, акани укадан ажратади., дўстни душманга айлантиради мўмин бандалар қалбига озор етказади. Мўминнинг қалби Аллоҳнинг назаргохидир. Ҳақиқий мўмин нажот топиш ва бахтиёрлик, тилни ножўя сўзлардан тийиш ва ҳасад қилмасликда эканлигини яхши билади. Инсон кечани ўтказиб тонг оттирганидан кейин баданининг аъзолари ҳол тили билан: "Бизнинг ҳақимиз учун Худодан қўрққин, чунки бизни ихтиёримиз сендадир, агар сен тўғри ва ҳалол бўлсанг, бизлар ҳам тўғри ва ҳалол бўламиз. Агар сен нотўғри қадам қўйсанг, биз ҳам нуқсонли бўламиз"-дейдилар. Шундай экан, тилни фақат хайрли сўзларга ишлатиш ва ёмон сўзларга одатланиб қолишдан сақлаш зарур. Муоз ибн Жабал бир саёхатга Расулуллоҳ (соллаллоҳу аълайхи ва саллам) билан ёнма-ён кетаётган эди. Фурсатдан фойдаланиб, Пайғамбаримизга (соллаллоҳу аълайхи ва саллам) деди:

- Ё Расулуллоҳ! Мени жаханнамдан узоқлаштирадиган ва жаннатга яқинлаштирадиган бир амални айтинг.

- Мухим нарса сўрадинг. Бу Аллоҳ қулайлик насиб этган одамга осон. Аллоҳга ибодат қилиб, Унга ширк келтирмайсан, намоз ўқийсан, закот берасан, Рамазон рўзасини тутасан, ҳажга борасан,- дедилар ва давом этиб:

- Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайми?-дедилар:

Муоз ибн Жабал:

- Ё Расулуллоҳ, кўрсатинг,-дегач, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу аълайхи ва саллам):

- Рўза жаҳаннамга пардадир, садақа хатоларни кетказади, худди сув оловни ўчиргани каби. Кечаси ўқиладиган намоз яхшиларнинг белгисидир,-дедилар.

Кейин ушбу оятни ўқидилар: "Уларнинг ёнбошлари (ибодат қилиш учун) ўриндиқларидан ажраб турар (оз ухлашади). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эхсон қилурлар"(Сажда,16)

Сўнг сўрадилар:

- Бу диннинг боши, устуни ва чўққисини сенга айтайми?

- Ё Расулуллоҳ, айтинг!

- Бу диннинг боши Ислом, устуни намоз, чўққиси жидду жаҳддир. Сенга буларнинг ҳаммасини бутунлаштирган асосни айтайми?

- Ё Расулуллоҳ, айтинг!

Шунга эҳтиёт бўл,-дедилар ва қўллари билан Муознинг (розияллоҳу анху) тилини кўрсатдилар.

Муоз яна сўради:

- Ё Расулуллоҳ! Биз гапирганларимиз учун жавоб берамизми?

- Эй Муоз! Инсонларнинг бурунларидан тутиб, юзтубан оловга отилишларига сабаб уларнинг тиллари бўлмасдан нима?-дедилар Пайғамбаримиз (алайхиссалом)

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу аълайхи ва саллам) ҳам биз умматларини тилни ножўя сўзлардан асрашга, иложи бўлмаганда сукут сақлашга буюрганлар.Яъни: "Кимки Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин"-дедилар. Ислом дини тилга эътибор беришга ундашининг, уни бефойда ва гунох бўладиган сўзларга ишлатишдан қайтаришининг сабаби шундаки, тил қалбга яқин ерда жойлашган, шунингдек, тил қалбнинг таржимони ҳисобланади. Қалб эса, имон масканидир. Демак, инсоннинг имони қай даражада бақувват, қалби қанчалик соф бўлса, унинг тилидан фақат ҳикматли, ширин гаплар чиқади. Ўз навбатида тил қанчалик ёмон гапларни кўп гапирса, инсоннинг қалби қораяди, натижада имони сусаяди. Бу хақда сарвари коинот: "Банданинг имони тўғри бўлмайди, токи қалби тўғри бўлмагунча, шунингдек, қалби тўғри бўлмайди, токи тили тўғри бўлмагунча"-дедилар. Ҳукамолардан бири: "Мол ва ашё ўғриларига қараганда одамлар орасидан дўстлик, улфат ва мухаббатни ўғирлайдиган одамлардан эҳтиёт бўлмоқ лозимдир",-деган. Ватандошимиз Абдулла Авлоний эса: "Агар журму гуноҳ бўлсин десанг оз. Тилингни сақла ғийбатдан қишу ёз",-деганлар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу аълайхи ва саллам) Абу Зар (розияллоху аънху)га қилган васиятларининг бирида: "Сукут сақлашни ўзингга одат қилгин, чунки сукут сақлашлик, биринчидан, шайтонни қувади, иккинчидан, динингни сақлашинга ёрдам беради",-дедилар. Аллохим юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин. Ўтаётган хар бир кунимизни хурсандчилик ва байрамлар билан ўтказишлигимизни насиб қилсин. Аллоҳ таоло тил ва дилимизни бирдек ислоҳ қилишимизни барчамизга муяссар айласин.Омин.

Манбаалар асосида Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жомеъ масжиди имом хатиби Шарофуддин Мусабоев тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди