Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№19, 05.05.2016

Ҳикмат

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Ота-оналарнинг оила, жамият, бутун ер юзи ва Яратганнинг олдидаги энг муҳим мажбурияти фарзанд тарбиясидир. Бола ота-онаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби оппоқ қоғозга ўхшайди. Унга исталган суратни чизса бўлади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота-онаси ва мураббийси шерик бўлади. Агар ёмонликка ўргатилса, унинг гуноҳига ота-онаси ва мураббийси шерик бўлади.

Тарбия ота-оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қилаолмайди" дея марҳамат қилганлар.

Биз ҳозирги кунда тарбиянинг аҳамиятини фарзандлар ота-оналарига қилаётган ҳурматсизликларида кўрамиз. Ёмон тарбия топган фарзанд ота-онасига овозини кўтаряпти, гап қайтариб, уларнинг насиҳатларига қулоқ тутмай мутлақо ёт бўлган "дўстлар"нинг "насиҳатлари"га эргашиб кетяпти. Опа-сингил, ака-ука, қариндош-уруғларнинг ҳолидан хабар олмаётганлар қанча...

Лекин ўзининг яхши тарбияси билан оиласига, жамиятимизга фахр бўлаётган фарзандлар ҳам кўпдир. Улар ўз имкониятларини ишга солиб она-юртимизнинг ривожи, гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Достонбек СУЛТОНОВ,

Саййид Муҳйиддин махдум номли Андижон ўрта махсус ислом билим юрти ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди