Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№20, 12.05.2016

ҲАСАД МИСОЛИ ОЛОВДИР

Аллоҳ таоло инсонларни яхшиликка буюради ва ёмонликлардан қайтаради. Бунинг сабаби инсонлар икки дунё саодатига эришишлари учундир.

Чунки инсон қилган яхшиликлари, эзгу ва хайрли ишлари билан савобга, Аллоҳ таолонинг фазлу -марҳаматига эришади. Ёмонликлари туфайли гуноҳкор бўлиб жазоланади.

Инсонни гуноҳга, жазога етакловчи амаллардан бири - ҳасаддир. Аллоҳ таоло ҳам, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам бандаларни хасад қилишликдан қайтарганлар. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасад билан) орзу қилманглар" ("Нисо" сураси, 32-оят). Мусулмон киши бировга берилган неъматни ҳасад билан ўзига ҳам берилишини исташи керак эмас. Кишига лозим бўладики, бу неъматни Аллоҳдан сўраб, нафсини ҳасаддан сақламоқлиги керак. Чунки, ҳасад қилувчи Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиққан бўлади. Бу катта гуноҳдир.

Ҳасад шундай катта жиноят ва гуноҳни келтириб чиқаришлигининг ўзи ҳам, унинг нақадар ёмон ва хатарли иллат эканини кўрсатади. Ҳасад инсонни ҳидоятдан ҳам тўсиб қўяди.

Ҳасад - Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган тақсимотига рози бўлмаслик, унга эътироз билдиришликдир. Аллоҳ таоло бандаларини турли синовлар билан имтихон қилади. Яъни, Яратганнинг кимгадир кўп, яна кимгадир оз неъмат беришлиги ҳам бир синовдир. Шу сабаб банда қандайдир неъмат ўзида йўқлигига ҳасад қилмай, ҳавас қилиши, ўша неъматни ўзи учун Аллоҳдан сўрашлиги керак.

Халқимизда "Хасад билан эмас, ҳавас билан яша" деган яхши гап бор. Ҳасад ва ҳаваснинг ўртасида фарқ бор. Ривоят қилинишича, Ҳобил ўз молининг энг яхшисини қурбонлик қилди ва унинг қурбонлиги қабул қилинади. Қобил эса тескарисини қилиб, энг ёмонини қурбонлик қилгани сабаб, қурбонлиги қабул қилинмади. Бундан фойдаланган шайтон Қобилга васваса қилди. Натижада Қобил ўз биродарига ҳасад қилиб, уни ўлдирмоқчи бўлди. Ҳасад орқали бу истак амалга ошди.

Ҳасад ўз ортидан бошқа гуноҳларни ҳам чорлайди. Ҳасадгўй биродарига ёмон гумонда бўлади. Бунинг натижасида бошқа гуноҳлар келиб чиқади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилиб: "Ҳасаддан сақланинглар! Чунки, олов ўтинни егани каби, ҳасад ҳам яхши амалларни еб тугатади", деб айтганлар. Бундан кўринадики, ҳасад мисоли оловга ўхшашдир. Олов ёнар экан, у ўз атрофидаги нарсаларни ҳам ёндириб юбориши мумкин. Ҳасад инсонни гуноҳ бошлайди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни хасадгўй, ёмон иллатли бандалар қаторида бўлишликдан асрасин. Бизларга ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшашдек улуғ неъматни берсин, Ана шу неъмат ортидан Яратганнинг ажру савобларига етишишлик барчаларимизга насиб этсин.

Сайфиддин ЮЛДАШЕВ,

Андижон шаҳридаги "Мирпўстин" жомеъ

масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди