Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№29, 14.07.2016

Соғлом она ва бола-келажагимиз таянчи

Албатта ҳар бир инсон тинч ва хотиржам яшаш, гўзал ва фасохатли сўзлаш, бахтли ва саодатли оила қуриб тинч ва хотиржам ҳаёт кечириш хуқуқига эга. Буни дин илми ҳам, дунёвий илм ҳам рад эта олмайди. Ватаннинг боши албатта оила. Аллоҳ таоло инсонни жуфт- жуфт қилиб яратди ва барча мавжудот ва махлуқотлари ичида азизу мукаррам қилди ва инсонларни жам бўлиб тинч ва хотиржам бирга яшашларини, шириндан-шакар солеҳ ва солеҳа фарзандлар кўриб, хаётдаги энг гўзал жонзот бўлишни иноят қилган экан. Албатта ўз ўрнида инсонлар ҳам бу неъматлардан тўғри фойдаланишлари лозим бўладики, эл- юрт корига яровчи инсонлар бўлиб етишмоғилари зарур. Оила – муқаддас қўрғон пок маскан. Деҳқон эрта баҳорда далага умид билан ниҳол экади. У ўсиб, пишиб етилгунга қадар ундан меҳрини, муҳуббатини, вақтини аямайди. Оила ҳам худди ана шу кўклам сингари. Инсон унга эътиборли бўлсагина юксалади, яъни оила тинч фаравон ҳаёт кечиради, борди-ю лоқайдлик, бепарволик, этиборсизлик қилинса у нихол қуриб битади яъни ўсиб борётган фарзандлар ота-онага ҳам, динига ҳам, ватанига ҳам катта зарар ва зиён етказувчи бўлиб ўсадилар Аллоҳ Ўзи сақласин. Айниқса ривожланиб бораётган замонимизда ҳаётимизга кириб келаётган янгиликлар, янги қоида ва одатлар ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди. Айниқса- бу ҳали яхши ёмонни ажрата олмайдиган ёшларга қаттиқ таъсир қилаётгани кундан- кунга маълум бўлмоқда. Ахир мухтарам юртбошимиз ҳам келажагимиз ворислари бўлган ёшларимиз, фарзандларимиз ва муқаддас Ислом дини равнақи тўғрисида куйиниб айтган сўзларини хаёлимиздан чиқармайлик яни: Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, тухмат ва бўхтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл мохиятини униб- ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Мўмин- мусулмонликни даъво қилаётган диёримизнинг айрим замонавий ёшларининг юртимизда азал- азалдан сақланиб келган миллий қадриятларимизни беписандлик билан бузаётганликларидан хайрон бўлиб қоласан киши. Кўча- кўйга чиқиб қолсангиз баъзи- бир йигитларни сочларини ўстириб, баданларига хар хил ўзгартиришлар киритиб чизишлари, кийган кийимларини кўриб таажжубда қоласан киши. Аллоҳ берган тил неъматидан чиқаётган хар хил бехаё ва фахш сўзларни эшитиб уялиб кетасан киши... Аммо баъзи бир ёш қизлар юқорида айтиб ўтилган ишларда йигитларни ҳам довда қолдириши бунданда ачинарли ва аянчли ҳолдир. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз нега бундай бўлиб тарбияланишяпти? Қани ор- номусли, мард йигитлару, ибо ва ҳаёда тенгсиз бўлган қизлар?. Қани фарзандларига мехрибон чиройли, яхши тарбия бераётган, миллий қадриятларига суянган мушфиқ ва мехрибон ота- оналар?. Нима сабабдан ёшлар ўз билганича яшашга одатланишмоқда?. Шунга ўхшаш ва яна бошқа бир қанча саволлар кишини чуқур ўйга толдиради. Барча саволларнинг жавоби битта, у ҳам бўлса аксариятимиз ёшлар тарбиясига бепарволик, лоқайдлик билан қарамоқдамиз. Яъни ота- онани фарзандларига бўлган этиборсизлиги ва бепарволиги. Баъзи ёшларимизни алдаб қўяётган "Оммавий маданият" таъсирига берилган ўсмирлар, ёшлар лоқайд, ҳаётга енгил-елпи қарайдиган, юрт равнақи ва ҳалқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб улғаядилар. Шунингдек, олмонча маданият тузоғига илинган болалар инсон истаган ишини қилавериши мумкин, деб билади, яъни ўтакетган манқуртга айланиб қолади. Ибн Умар (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади: "Ким ўзини бирон қавмга ўҳшатса, бас, у ўшалардандир"(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Баззор ривояти). "Ким ўзини бирон қавмга ўҳшатса", жумласида, ким қайси қавмнинг кийиниши, юриш-туриши, умуман, ҳаёт тарзига эргашса, деган маъно тушунилади. Маълумки ҳар бир халқнинг миллий урф-одатлари, диний қадриятлари бўлади. Ҳар ким ўз эътиқоди тақозо қиладиган йўлдан юриши керак. Агар ким ўзга дин ва миллат вакилларига тақлид қиладиган, уларнинг урфини устун қўядиган бўлса, ўшалардан хисобланади. Чунки маънан улур билан биргадир. Танаси бошқа жойда, ўзга юртда бўлгани билан қалби уларга мойил, вақти келса, Ватанига хиёнат қилиб бўлса ҳам, уларнинг манфаатларини ҳимоя этишга шай туради. Кишилардаги бундай манқуртлик иллати "олмонча маданият" номли оғу тасирида шаклланади. Бундан ташқари "олмонча маданият" ёшларни аср вабоси- гиёхвандликка, ОИТС хасталиги каби офатларга мубтало қилади. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида ва пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг бир қанча хадиси муборакларида фарзанд омонат неъмат, уларни таълим ва тарбиясига, ҳулқ атворларига этибор қаратиш, уларни хақларини адо қилиш ва хақларига хиёнат қилмаслик тўғрисида бизларни огохлантирган. Фарзанд- Аллоҳнинг инсонга берган улуғ неъматларидан биридир. У дунё хаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Мол мулк, фарзандлар дунё хаётининг зийнатидир…"-деб мархамат қилган. (Кахф сураси, 46-оят). Диндаги мухим вазифалардан яна бири албатта-бу фарзанд тарбияси хисобланади. Демак ушбу масъулятни хис этган холда барча ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясига жиддий эътибор беришликлари ва хар қандай шароитда ҳам фарзанд тарбияси билан шуғулланишга вақт топишлари лозим. Сарвари коинот: "Хар бир чакалоқ Ислом фитратида туғилади, токи тили гапирувчи бўлгунча (шу холда бўлади). Кейин эса, ота-онаси уни яхудийлаштиради ёки насронийлаштиради, ёки мажусий қилиб қўяди"- дедилар. Бу хадисдан маълум бўладики Ислом фитратида дунёга келган болалар ота-онанинг бепарволиги сабабли тарбиясиз, хулқи ёмон ва энг асосийси турли нотўғри йўлларга кириб кетишликлари турган гап. Демак, ёшлардаги ёмон ахлоқ ва унинг нохуш оқибатлари учун аввало, ота-она, махала, устоз мураббийлар ва қолаверса барчаларимиз масъул эканлигимизни эсдан чиқармаслигимиз зарур бўлади. Шу ўринда одоб-ахлоққа далолат қилувчи баъзи бир хадисларни келтириб ўтамиз. Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар. "Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг". Ва яна "Фарзандларингизга ва ахлингизга яхшиликни таълим беринг ва уларга одобни ўргатинг". Демак хар бир ота-она ўз фарзандини ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориши лозим бўладики, зеро, илму фаннинг қайси сохасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқиб-ўрганиб маълумот хосил қилган фарзанд, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади, иншааллоху таоло. Зеро, пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) яна бир хадисларида:"Инсонларнинг энг яхшиси бошқа инсонларга мафаъати, фойдаси тегадиганидир" – дедилар. Ҳаммамизга маълум, одоб ва ҳаё инсонийликнинг ажралмас қисмидир. Инсон доим бузуқ ва нопок ишлардан йироқ бўлиши зарур. Қуръони каримда: "Эй имон келтирганлар! Шайтонни изидан эргашмангиз! Ким шайтонни изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур..." (Нур, 21), деб огохлантирганини унутмайлик. Пайғамбаримиз (с.а.в): "Агар уялмасанг, истаганингни қил!"(Имом Бухорий ривояти) деб бехаёликдан қайтарганлар. Азизлар бизлар бандасидан эмас хар бир нарсани кўриб билиб турган Роббимиз Аллоҳдан уялайлик. Дархақиқат юқорида айтиб ўтганимиздек ота- оналарнинг бепарволиги оқибатида ёш укаларимиз ва сингилларимиз томонидан хар хил турдаги жиноятлар, хуқуқбузарлар, фирибгарлар ва энг асосий ачинарлиси ёш сингилларимиз ва қизларимиз хар хил турдаги бемани дисқларни кўриб ёки китобларни ўқиб, лоақал телефонларда бўлса ҳам кўриб, ёхуд баъзи бир фарзанд қадрига етмаган ота- оналар сабабли эрта турмушга чиқаётган қизлар оз бўлсада учраб турибди. Бора- бора булар катта муаммога айланиб кетмасдан аввал хар биримиз мана шундай иллатларни олдини олишимиз зарур. Тўғри, хар бир ота- она фарзанди учун тинмай ишлайди, емай- едиради, киймай-кийдиради, улғайганда рохатини кўраман деб орзулар қилади. Вахоланки, фарзанд ота-она лоқайдлиги ва бепарволиги оқибатида ахлоқи бузуқ кимса бўлиб улғаяди. Бундай фарзанд ота-онасига қандай рохатни хадя эта олади. Молу-дунё зиёда бўлса-ю, инсонни тану-жони саломат бўлса-ю фарзанди жиноятчи бўлса ёки қизи одобсиз, бехаё бўлиб ўсган бўлса ота- онага молу-дунё ва соғлик- саломатлик татийдими? Албатта, йўқ. Ахир фарзанднинг ортидан яхши гап эшитишдан улуғ бахт борми дунёда?, фарзанд орқасидан ёмон гап эшитишдан катта қайғу йўқ дунёда! Дилбандининг ортидан бировлар мақтасинчи, ота-онанинг кўнглида ғам андух қолармикан?. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак шариатимиз хар бир инсонни хаё ва ибога буюради. Сабаб шуки хар бир инсон хох эркак киши бўлсин хох аёл киши бўлсин ўз нафсини тия билса ўзбек халқига иснод ва жуда катта доғ бўлиб турган фохишабозлик, қўшмачилик, турли юқумли касалликлар ва бошқа ёмон ишлардан қутиламиз ва сақлана оламиз . Аллоҳ хар нарсага қодир зотки инсонларни хар хил табиатда яратди. Инсон табиатидаги энг яхши фазилатлардан бири – бу хаёдир. Хаё инсонни имон – эътикоди, одоб – ахлоқининг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Бир одам бемаъни ишлардан ўзини тортаётганини ёки бўлмаса бирор нолойиқ ишни қилиб қўйиб, хижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билинки, у – хаёли инсондир. Буни акси бўлсачи? Яъни қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши – ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, тили билан бехаё, бемаъни сўзларни гапириб бировлар билан урушса, халқимиз ундай инсондан яхшилик чиқмайди, унинг ҳаёси йўқ деб бахо беришади. Пайғамбаримиз (с.а.в) сизу биз умматларининг қалбида барча яхши фазилатларни ўз ичига олган хаё сифатини барқ уришини хохладилар. Аввало, Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзлари бу хулқ билан энг мукаммал даражада сифатланган эдилар. Бунга барча сахобалар гувохлик берганлар. Жумладан, Абу Саид Худрий (р.а) "Расулуллоҳ (с.а.в) хаё бобида чимилдиқдаги келиндан хам ўтар эдилар. Қачон ўзлари ёқтирмайдиган бирор нарсани кўрсалар, дархол юзларидан (норозилик аломатларини) билиб олар эдик" - дедилар. Албатта Аллоҳнинг хузуридаги мақбул дин, Ислом дини мусулмонларни хаёли бўлишга буюради ва ҳамда мана шу улуғ хулқни Исломнинг ўзига хос аломати сифатида белгилаб қўйди Пайғамбаримиз (с.а.в): "Албатта хар бир диннинг (ўзига хос) хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса хаёдир" - дедилар . Аллоҳ таолога шукрлар айтамизки хозирги даврда ёш авлодларга яхши этибор ватанимизда жиддий тус олмоқда. Сўзимизни исботи жорий йилни муҳтарам юртбошимиз "Соғлом она ва бола" йили деб номлаши ҳам мисол бўла олади. Албатта оилалар мустахкам, она ва бола соғлом бўлсагина фарзандлар одобли, ҳаёли, эл- юртига фойдаси тегадиган бўлиб улғаядилар. Шукрки Ўзбекистон ҳалқининг фуқаролари бутун дунё халқи орасида мехмондўстлиги, одоб- ахлоқи, ўзбекона миллий маданияти билан танилган. Демак бу барча неъматлар хар биримизга берилган омонат. Бу омонат берилган барча неъматларни ўз эгалари яъни фарзандларимиз ва меросхўр ёшларимизга чиройли холатда топширмоқ хар биримизни инсоний бурчимиз ва вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз лозим. Илохим, юртимиз ободлиги, элимиз озодлигига кўз тегмасин! Барчаларимиз ҳам Аллоҳим ибодату шарму ҳаёда мустаҳкам қилсин ва Ўзининг хузурига ёруғ юз билан имон билан боришларимизни насиб этсин.

Хабибуллох Жўрабоев,

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жомеъ масжиди имом хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди