Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№28, 07.07.2016

Ўтганларни хотирлаш муқаддас бурч

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотлари ичида энг азизи ва мукаррами инсон зоти экан, унинг ёшу-қариси ҳам, эркагу-аёли ҳам, арабу-ажами ҳам бирдек қадр- қийматга эга. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик..."-деб мархамат қилади. (Исро, 70 ). Шундай экан, ўтганларни эслаш, хотирлаш ва тирикларни қадрига етмоқлик мана шу жаннатмакон диёрда яшаётган хар бир кишининг бурчи бўлмоғи зарур. Мехрибон Роббимиз мана шу хаёти синов дунёда ҳам инсонни турли- туман қийинчилик ва мусибатлар билан имтихон қилиб, унинг имони қай даражада мустахкам эканини синовлардан ўтказади. Бу ҳақда Қуръони Карим оятларида: "Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (хосили) ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай холларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва, албатта, биз Унинг хузурига қайтувчилармиз", дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир"- деб мархамат қилади. (Бақара, 155-157). Демак барча ватандошларимиз хох эркагу, хох аёл, хох ёшу, хох қари бўлсин ушбу ояти карима маъно ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда бошларига келган хар қандай мусибат ва оғир синовларга сабр билан хаёт кечириб, имонини мустахкам сақлаб, Аллоҳнинг рахмати ва мағфиратидан умидвор бўлиб ҳаёт кечирсалар иншааллоҳ Аллоҳ таоло доим ана шу инсон билан биргадир. Қуръони каримда: "Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир"- деб мархамат қилган. Бундан ташқари, хар биримиз ўзимизнинг ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш ҳам биз тирикларни бурчимиздир. Инсон хар доим ўтмишга назар ташлаб, ундан тегишли хулосалар чиқариши ва шунга мувофиқ иш тутиши хайрлидир. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Айтинг: "Ерда сайр қилинглар, бас, олдингилар оқибати не бўлганини кўринглар!""-деб мархамат қилган. (Рум, 42). Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, ўтмишда ўтган кишиларнинг тарихини ўрганиб, яхшиликларидан ибрат олиб, хатоларини такрорламасликка харакат қилиш келажакнинг салохиятли бўлишига сабаб бўлувчи асосий омилдир. Бу ҳақда жуда кўп оят ва хадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз (с.а.в): "Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар"-деганлар. (Термизий ривояти) Дархақиқат улуғларимиз ҳам бежизга: "Тириклар бор тирикликда ўликдир, ўликлар бор ўлганда ҳам тирикдир"-деб айтишмаган. Демак ушбу сўзлардан маълум бўладики инсон зоти вафот қилгандан сўнг , ҳаёт бўлган одамлар уни яхши сифатларини доимо эслаб туришлари учун энг аввало хар биримиз Аллоҳ ва Расули рози бўладиган амалларда бардавом бўлиб, Аллоҳ ва Расули қайтарган ёмон амаллардан ўзимизни ва яқинларимизни сақлаб, динимиз ва жаннатмакон диёримиз тинчлиги ва ободлиги йўлида доимий харакатда бўлсак иншааллоҳ мана шундай неъматларга эга бўламиз. Аллоҳ Ўзи сақласинки ҳаётлик даврида халол ва харомга этибор бермаса, мўмин ва мусулмонларга хар томонлама зиён-захмат етказса, инсонлар орасида хар хил ихтилоф ва фитналарни чиқарса албатта бундай инсонларни хеч бир кимса яхшилик билан зикр қилмайди. Оддий мисол дин ривожи, мустаҳкамлиги ва давлати ободлиги, ривожи ва тинчлигини ўйлаб, хисса қўшиб ўтган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) , у зотнинг асхоблари, тобеъинлар, табъа тобеъинлар ва хозирги давримизда яшаб ўтган юқорида зикр қилинганидек хайрли ва савобли амалларни қилиб ўтган хар бир инсон зоти борки иншааллоҳ аввал ҳам, хозир ҳам ва кейин ҳам яхшилик билан зикр қилинади. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳам суннат амаллардандир. Пайғамбаримиз (с.а.в): "Сизларга қабрларни зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади"-дедилар. (Термизий ривояти). Бундан маълум бўладики қабристонга борганда у ерда ётган мархумларнинг ахволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ўгит ва ибрат олиши лозим. Зеро улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли амалларни қилиб ўтганлар. Бу эса инсонни фикр қилишга ундайди. Расули акрам (с.а.в): "Ўлим насихат олиш учун етарли ходисадир"-дедилар. (Табароний ривояти). Қабристонни зиёрат қилиш чоғида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало қабристонга: "Сизга салом, эй қабристон аҳллари", деб салом бериб, хоксорлик билан, қабрларни устига чиқиб оёқ ости қилмасдан кирилади. Сўнгра мархумлар рухига бағишлаб тиловати Қуръон ҳамда дуойи хайрлар қилинади. Бунинг, албатта, маййитлар учун фойдаси бор. Шунингдек, қабристонларни обод қилиш хар биримизнинг бурчимиз эканини унутмаслигимиз зарур. Чунки қайтар дунё бу дунё бизлар аждодларимиз рухларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар ва улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуойи хайрларда бўладилар иншааллоҳ. Пайғамбаримиз (с.а.в) бир хадиси муборакларида: "Агар бир инсон вафот қилса, унинг амали тўхтайди (савоб ҳам , гунох ҳам ёзилмайди). Фақатгина учта нарсадан унга фойда етиб туради: (қолдириб кетган) садақаи жория ёки фойдали илм ёхуд хақига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзандларидан"-дедилар.(Муслим ривояти). Аллоҳ таоло барча ўтганларимизни Ўзининг рахматига олиб, уларнинг хақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолган ота-оналаримизга ва барча мўмин мусулмонларга фаровон ҳаёт, тинчлик ва офият ато этишини сўраб қоламиз.

Салохиддин Шокиров,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жомеъ масжиди имом хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди