Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№30, 21.07.2016

Биздан озод ва обод ватан қолсин

Дарҳақиқат, юртимизда рўй бераётган ривожланиш ва тараққиёт жаннатмакон диёримизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик туфайли эканини, тинчлик эса ўз-ўзидан, осонликча бўлмаслигини унутмаслик керак. Бу ютуқлар қандай қўлга киритилгани, халқимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр яшаш, тинчлик-тотувликни асраш,бағрикенглик, ўзаро меҳр оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар ҳақида ҳалқимизга, хусусан ўсиб келаётган меросхўр ёш авлодга такрор-такрор сўзлаб беришимиз зарур. Тоинки улар, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини тушуниб, билсинлар ва қадрига етсинлар. Зеро, тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас, албатта. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилади: "Эй имон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз" (Бақара, 208). Афсуски, Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Дунёнинг турли брчакларида террорчилар ноҳақ қонлар тўкяпти. Шундай мудҳиш воқеаларнинг қабеҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши бутун дунё тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг қалбида ҳам қаттиқ ларзага солади. Шундай бўлсада жаннатмакон диёримизда бўлаётган бунёдкорлик, ободончилик ва кундан-кунга гўзаллашиб бораётган гўшаларни кўриб, кишининг кўзи қувонади, дили яйрайди. Шуларни ҳис этарканмиз, барчаларимиз ҳам, фарзандларимиз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик, уларнинг ёшлик вақтлари саодатли, гўзал замонга тўғри келганини уларга англатайлик. Огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш тинчликни таъминлаш ҳамда турли хил кўнгилсизликлардан ва хавфу хатарларни олдини олиш зарурлигини ўргатайлик. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади. Дарҳақиқат, мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан узоқда бўлмоғи зарур. Чунки Ислом дини шунга буюради. Муҳтарам юртбошимиз ҳам Ислом динига бахо бериб таъкидлаган пурмаъно сўзлари борки "Дин бизнинг қон – қонимизга, онгу – шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди. Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий хаётини, дину-диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда" - деганлар. Ватан бу – муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихоридир. Уни авайлаб – асраш, унинг бағрида эртанги кунга умид билан яшаш, имон ва мухаббат таянчидир. Албатта Ватан, юрт, мамлакат- бу тушунчаларни тарифламоқ, буларга мухаббат қўймоқ учун, аввало инсон Аллоҳга шукр қилишлиги, бу неъматлар нақадар улуғ неъмат эканлигини хис қилишлиги ва қадрига етишлиги билан намоён бўлади. Ватанимизни, юртимизни тинчлик ва хотиржамликда бардавом бўлишига сабабчи омиллардан бири, албатта бу- оиладир. Бино пойдеворсиз бўлмагани каби Ватан ҳам оиласиз юксала олмайди. Ахир оила ўзи кичик бир Ватан-ку. Бироқ оилани ҳам ватандан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди, чунки юрт озод бўлсагина- турмуш обод бўлади. Обод турмуш бўлган элда ватан равнақ топа олади. Хар бир инсон обод турмуш қурмоғи учун аввало ободликни кўнгилдан бошламоғи зарур. Зеро дехқон бахорда нихол экиб, кеч кузгача уни

парваришлаб яхши хосил олади. Демак бизлар ҳам Аллоҳ берган омонат фарзандларимизни таълим- тарбияларига, юриш- туришларига, емоқ- ичмоқларига этибор берсак инша-аллоҳ улардан унумли фойдаланамиз яъни келажакда Аллоҳ ва Расулига ва Қуронга итоат қиладиган, эл-юртига, ватанига садоқатли инсонлар бўлиб етишадилар. Буни мисолини ҳозирда барчаларимиз кўриб билиб турибмизки юртимиздан катта-катта забардаст олимлар, қорилар ва давлатимиз обрўсини дунё бўйича кўкларга кўтарган катта-катта спортчи ёшларимиз чиқмоқдалар. Шундай экан уларни ҳар сохада баркамоллик чўққисига эришишларида қўллаб қувватлаш, имкониятлар яратиш, олдиларидаги мақсадларини амалга ошириш учун шароитлар яратиш ҳар бир ота-она ва катта ёшдагиларнинг бурчидир. Замонамизнинг ёшларини тўғри тарбиялаш ҳар бир юртдошимиз учун зарурдир. Зеро, мана шундагина юртимиз озод ва обод ҳамда ҳаётимиз гўзал ва чиройли бўлади инша-аллоҳ. Албатта тинчлик улуғ неъмат. Оила тинч бўлса махалла тинч бўлади, махалла тинч бўлса эл – юрт, ватан тинч бўлади. Шу ўринда бир ибратли хикоя хаёлимизга келади. Ўтган даврларда бир подшохни хазинасига ўғри тушади. У ўғрини хеч ким кирганини кўрмаган, шу билан бир қаторда халиги ўғри ер остидан кавлаб келиб хазиналарни халталарга солиб тайёр қилиб солиб хатто битта танга ҳам олмасдан чиқиб кетади. Подшохга хазинабон соқчилар келиб бўлган воқеани баён қилиб беришди. Шунда подшох ким кирган бўлса мени хузуримга келсин мен уни кечираман, деб атрофга жарчилар юборди. Хазинага кирган ёш йигит бу хабарни эшитиб, виждони қийналиб подшох хузурига келади ва мени бир қошиқ қонимдан кечинг ҳазинангизга мен кирган эдим деб барчасини баён қилиб берди. Нима учун тайёр халталарга солинган бойликларни олиб чиқиб кетмадинг деган подшохнинг саволига йигит жавоб бердики: мени онам касал эди дори-дармонга пул керак бўлиб мажбур холда хазинангизга кирдим лекин чиқиб кетаман деб турсам оппоқ майда нарсага кўзим тушди ялаб кўрсам туз экан, шунда онамнинг "Тузини еб тузлиғига туфурма" деган насихатлари хаёлимга келди. Мен ҳам шу диёр, ватан фарзандиман, ўз ватаним халқининг хаққига хиёнат қилишни хохламадим. Шунда подшох у йигитнинг онасига дори-дармон ва бир қанча совға саломлар берди. Аллоҳим аввало юртимизни хар хил бало ва офатлардан Ўзи панохида сақлаб, тинчлик ва хотиржамлик неъматларини янада зиёдаларини берсин. Хар бир инсонларга бу неъматларни шукрини ҳам тил билан, ҳам амалда адо этиб, фарзанд тарбиялашдек улуғ бир вазифани сидқидилдан бажаришлигимизни хар бирларимизга насиб этсин, Ўзи куч қувват, сабр тоқат берсин. Омин.

Манбалар асосида Андижон шаҳар "Абу-Ҳурайра" жомеъ масжиди имом ноиби Ботирхон Фахриддинов тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди