Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Фонд лойихаси

№44, 27.10.2011

АНЖУМАН

"ОЛТИН ГЕПАРД" ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ

19-25 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ "ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ" ЖАМҒАРМАСИ ҲАМДА "ЎЗБЕККИНО" МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН "ОЛТИН ГЕПАРД" 1-ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугун кино санъати ҳаётимизда катта ўрин эгаллайди. Экранларга тақдим этилаётган асарлар шакл жиҳатдан мукаммаллашиб, мураккаблашиб бормоқда. Бу кино санъат учун ўсиш, улғайиш жараёни, бадиий бисотнинг бойиб бориши, тажриба орттириш билан тавсифланиши табиий ҳол. Мамлакатимизда ҳам бу жараёнлар ортда қолаётгани йўқ. Миллий маданиятимиз, санъатимиз қатори миллий кино санъатимиз ҳам жаҳонга юз тутмоқда.

Юртимизда ўтказилган "Олтин гепард" Тошкент халқаро кинофоруми "ХХI аср тамаддунлари: маданиятлар мулоқоти" мавзусига бағишланди. Унинг мақсади турли мамлакатлар маданиятларининг ўзаро таъсири ва бугунги кун муаммоларининг умумийлигини идрок этишдан иборатдир. Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг 45 дан ортиқ мамлакатларидан мазкур кинофорум танловларида иштирок этиш мақсадида аризалар келиб тушган. Унга кўра, тўлиқ метражли бадиий фильмлар танлови комиссияси томонидан 139 та, қисқа метражли фильмлар танлови бўйича 74 та ҳамда анимацион фильмлар танлови бўйича 87 та фильм кўриб чиқилди. Саралаш натижасида эса 12 та тўлиқ метражли, 15 та қисқа метражли ва 15 та анимацион, жами 42 та фильм-лар намойиш этиш учун танлаб олинди. Бу фильмлар Германия, Руминия, Россия, АҚШ, Аргентина, Голландия, Бельгия, Польша, Эстония, Болгария, Норвегия, Франция, Эрон, Жанубий Корея, Тайвань, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг киноасарларидир. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондан умумий ҳисобда 6 та фильмлар танловда иштирок этади.

Фестиваль доирасида намойиш этиладиган фильмларни саралаш ва танлаш жараёнида қайси талаблар, критерияларга асосланди? Бу ҳақда киношунос Нигора Каримова шундай дейди:

- Танлов учун сараланган фильмларнинг барчаси, энг аввало, Кинофорумнинг "Инсон тақдири - туйғулар фалсафаси" шиорига мос равишда бўлиши талаб этилди. Бадиий фильмлар сўнгги икки йил давомида суратга олинган бўлишига ва албатта, бадиий савиясига асосий эътибор қаратилди. Алоҳида айтиш керакки, ушбу Кинофорумдан мақсад томошабиннинг кино кўриш маданиятини кўтариш. Улар жиддий ва муаллифлик фильмларини томоша қилиб, фикрлашни ўрганишсин. Шу боисдан ҳам Кинофорумнинг даражасини таниқли юлдузларни таклиф қилиш ҳисобига эмас, балки фильмларнинг савияси ҳисобига кўтаришни мақсад қилдик.

Аюб Шахобиддинов, режиссёр:

- Кинофорумда намойиш этиш учун сараланган қисқа метражли фильмларни танлаш қийин кечди. Негаки, 20 минут ичида қандайдир бир воқеани қизиқ тарзда кўрсатиб бериш, очиб бериш осон иш эмас. Танловга келган фильмлар орасида дебют ишлар ҳам бор эди. Биз асосийси, ҳам мутахассислар, ҳам томошабинларга қизиқ бўлган фильмларни танлашга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, "Олтин гепард" Кинофоруми доирасида танловдан ташқари, дастур ҳам тақдим этилди. Ундан "Муҳрланган вақт" ҳужжатли фильм намойиши, "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга олинган энг сара фильм-лардан иборат "Замонавий ўзбек киноси панорамаси" дастури, хусусий студияларда суратга олинган фильмлардан иборат "Томошабин билан баб-баробар" сингари дастурлар ўрин олди.

"Олтин гепард" мукофоти қуйидаги номинациялар бўйича топширилади:

- "Энг яхши тўлиқ метражли фильм учун"

-"Энг яхши қисқа метражли фильм учун"

-"Энг яхши анимацион фильм учун"

-"Энг яхши режиссура"

-"Энг яхши эркак роли"

-"Энг яхши аёл роли"

Мана шу номинацияларга лойиқ бўлиш ва ғолибларнинг ҳаққоний аниқлашда Кинофорум ташкилотчилари жиддий тайёргарлик кўриб, нуфузли ҳакамлар ҳайъати таркибини туздилар. Улар Россия, Япония, Германия, Тайван, Ўзбекистоннинг таниқли режиссёрлари, шунингдек, кинопродюсер ва турли халқаро кинофестивалларни ўтказишда иштирок этган мутахассислардан иборат.

Муниса АЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди